Ойга харидорлар ҳангомаси

Эмишки, қай бир юртда,

Тўпланишиб юзта бой,

Савдо қилиб самодан,

Талаш бўлган эмиш Ой.

1

Харитасин чизишиб,

Тақсимлаша бошлабди.

Ой сатҳини чамалаб,

Кимдир бошин қашлабди.

– Ҳилол бўлиб кўринган,

қисми бизга,– дер бири.–

Кўзга ўхшаб турган жой,

Қолмас энди ҳеч сири.

Ерга мутлоқ тескари,

Томонин ҳам бўлишган.

Кўролмагач, ахийри,

Арзонроққа келишган.

Бозор бўлгач нарх-наво,

Ошиб-тушиб юраркан.

Ойнинг ёруғ томони,

Анча қиммат тураркан.

– Бу томони ойдиндир,–

депти бири бемалол.–

У томони ҳеч қачон,

Кўринмаса бу не ҳол?!

Тахлаб чиқсам пулимни,

Ойгача ҳам етади.

У томонга сарфласам,

Доллар “жалка” кетади…

Муҳокама авжида,

Харитани талашар.

Лекин Ойга ҳеч бири,

Чиқолмасин билишар.

– Бориб кўрсам,– дер бири,

Қолмас эди армоним.

Сотиб олган жойимга,

Кошки етса дармоним.

Ойга этак тутишни,

Кўрсатардим бир бора.

Довруқ солиб дунёга,

Донг таратсам мен зора…

Савдолашиб пулдорлар,

Қолдирмабди қарич жой.

Бойваччалар дастидан,

Талон-тарож эмиш Ой.

Бу самовий савдода,

Бор экан бир ўзбек ҳам.

Мийиғида кулиб у,

Гапираркан жуда кам.

Унинг гали етганда,

Салмоқ билан сўзлабди.

Бошқалардек ҳовлиқмай,

Узоқроқни кўзлабди.

– Кўкка нарвон қўйган-ку,

Улуғбекнинг китоби.

Бобомиздан меросдир.

Осмон, Ой-у Офтоби!

Не қиласиз талашиб,

Қуруқ гапдан фойда кам.

Агар ҳаёт бўлганда,

Ош дамлардик Ойда ҳам!

 

Тўлқин ЭШБЕК

Вам может также понравиться...

Ответов: 18

  1. juda ajoyib , o`qib juda ta`sirlandim

  2. Чиройли ва ажойиб сатрлар! Ижодингиздаги бунданда ажойиб сатрларни шу сайтда ўқиш насиб қилсин.

  3. Талабаларнинг фикрлари китобдан ҳам қизиқроққа ўхшайди. Бир-бирларининг ижодларига шунчалик фикр билдиришаётган талабаларнинг ўзлари бундан ҳам сермазмунроқ асарлар ёзишига ишонаман. Домласи эса муҳорат мактаби боғини гуллатишга уста боғбон экан.

  4. yumrli she’r ammo aslida esa falsafa kuchli….

  5. Буюк аждодларимизнинг ақл машъали оламни забт этгани жуда чиройли очиб берилган. Ўзбекка қолса, Ойда ҳам ош билан сийлашга қодирлиги буюк фазилатларимиздан бирининг ёрқин ифодаси. Бу шеърни достонга айлантирса бўларкан…

  6. She’r juda ham manoli qiziqarli chiqibti menga juda ham yoqdi

  7. Domlajon qayerdan shuncha mahorat?

  8. Ustoz rahmat Sizga! yozganlaringiz har bir inson qalbida Vatanga muhabbatni kuchaytiradi!

  9. Jahongir Ibragimov:

    Bu asarni turlicha talqin qilsa bo’ladi. Kerakli mavzu bo’libdi

  10. Lekin, hazil she`r bo`lgan bilan, tagida haqiqat bor.

  11. Sarlovhasi meni o’ziga jalb etdi sherni o’zini o’qib ko’rganimdan so’ng uning nihoyatda go’zal sher ekanligiga guvoh bo’ldim. ijodingizda bundanda ajoyib she’rlarni dunyoga kelishini tilab qolaman ustoz!

  12. vah-vah sarlavhasining o’zi go’zal-a?! «САМОВИЙ САВДО ёхуд Ойга харидорлар ҳангомаси»

  13. Farruxbek Abduhamidov:

    Sarlavha bilan she’r huddi egzakdek mahoratingizga qoilman ustoz ijodingizga omad biz yoshlarga yo’l yo’riq ko’rsatishdan charchamang.

  14. Ajoyibona yozilgan she’r ekan. Muallifga ijodiy omadlar tilab qolaman.

  15. Xayrullayeva Feruza:

    G’aroyib. Mavzu chiroyli, bayon undan -da chiroyli. Balki nazmda yozilganda bunchalik go’zal va ta’sirli chiqmagan bo’lardi.

    Oyni bo’lmoq istashib
    To’planganda yuzta boy.
    O’zbek so’zlagan so’zda
    Uloq ketdi hoyna- hoy.
    Azal shunday donolar
    Bilib, joyda so’zlaydi.
    Dono odam oynimas,
    Ertasini o’ylaydi.

  16. Xayrullayeva Feruza:

    (Uzr nazmda yozilmaganda dimoqchidim)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *