Сафарнома: САМАРҚАНД САЙҚАЛИ (1-мақола)

Мақоламиз сарлавҳасига Самарқанд ҳақидаги машҳур сатрларни танлаган бўлсак-да асосий гап бугунги ажойиб-ғаройиб воқеалар ҳақида…

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини 2014 йилда тамомлаган ёш кадрларнинг ишга жойлашиш ҳолати, уларнинг меҳнат фаолиятига оид маълумотларни ўрганиш мақсадида ҳар бир факультетдан (жами 13 та факультет) икки нафардан мураббий хизматсафарига борадиган бўлдик.

Сафар олдидан университетимиз Илмий ишлар бўйича проректори Баҳодир Шоимқулов йиғилиш ўтказиб, бажариб келишимиз лозим бўлган вазифаларни яна бир бор тушунтирди.

OLYMPUS DIGITAL CAMERA

Мақсад жуда яхши. Университетни тамомлаган ёш мутахассисларга жойларда қай даражада мунабосатда бўлинаётгани, уларнинг қандай ишларга жойлашганини ўрганиб таҳлил қилиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Биз ҳар бир битирувчи ҳақида қуйидаги маълумотларни ўрганишимиз лозим экан (тақдим этилган ҳужжатнинг электрон вариантини айнан ҳавола этдик):

***

 

Битирувчи иш жойига келгач 10 кунлик муддатда ушбу далолатнома тўлдириб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети маркетинг хизмати бўлимига қайтаришингизни сўраймиз.

 

2013-2014 ўқув йилида Ўзбекистон Миллий университети

битирувчисининг иш билан бандлигини ўрганиш

 

Д А Л О Л А Т Н О М А С И

 

  1. Битирувчи ҳақида маълумотлар:

 

1.Битирувчининг ф.и.о.______________________________________

2.Доимий яшаш манзили ______________________________________________________

3.Битирган ОТМ номи _______________________________________

  1. Битирган таълим йўналиши (мутахассислиги) __________________
  2. Таълим асоси ______________________________

(давлат гранти, тўлов-контракт)

  1. Диплом (кўчирма) олганлиги _______, берилган санаси______серияси____, № _______

(ха, йўқ)

  1. 7. Ишга кирган корхона, ташкилот ёки муассаса номи __________________

___________________________манзили __________________________

  1. 8. Ишга кирган вақти _____________ , буйруқ № ___________ , санаси ________________
  2. Ўрганиш натижаси:
  3. Ҳақиқатда ишлаётганлиги _______________________________

(ишлайди,  ишламайди)

1.1. Қайси лавозимда ишламоқда  _____________________________

1.2. Тузилган меҳнат шартномаси № ____________ , тузилган муддати   _______________

1.3. Мехнат дафтарчаси очилганлиги ____, № _______, качон очилган ____

1.4. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси очилганлиги ___  № _________________

1.5.Охирги ойда олган иш ҳақи       ____________________ сўм

2.1. Ишлаган, лекин ишдан бўшаб кетган _____________________

2.2. Ишдан бўшаган буйруғи санаси __________ , №____________

2.3. Ишдан бўшаш сабаблари ______________________________

2.4. Ҳозирги вақтда ишлаётган жойи _________________________

  1. Умуман ишламаган _____________________________

                                                            (сабаби)

Ишга кирган корхона раҳбари (ф.и.о.) ________________   имзоси муҳри

Бандликка кўмаклашувчи марказ ___________________  имзоси муҳри

(БКМ) вакили (ф.и.о.) _______________________________  имзоси муҳри

Университет вакили (ф.и.о.) _________________________  имзоси муҳри

Ишловчи (битирувчи) (ф.и.о.)________________________  имзоси муҳри

 

Далолатнома тўлдирилган сана _____________________(кун, ой, йил)

 

Манзил: Тошкент -174, Талабалар шаҳарчаси,

Ўзбекистон Миллий университети, Маркетинг хизмати бўлими

Тел: (8-371) 246-62-15, факс: (8371)246-83-43, 246-02-24

Е-mail: marketing_nuuz@mail.ru

***

 

Биз Журналистика факультети Телерадио кафедраси доценти Шавкат Ибрагимов иккимиз Самарқанд вилоятига борадиган бўлдик.

Бу йил Миллий университетимизни тамомлаган йигит-қизларнинг 131 нафари Самарқандликлар экан! Уларнинг қай бири қайси корхона, ташкилот ва муассасаларга жойлашгани ҳақидаги маълумотларни ўрганиш анча меҳнат талаб қилишини изоҳлашга ҳожат йўқ.

Шавкат ака ўзининг “Neksiya” машинасида, камина мўъжизакор “Afrosiyob” поездида йўлга тушдик.

 

i (7)

Ўзбекистоннинг “Neksiya” аталмиш ажойиб машинаси янги чиққан пайтларда унинг олдига тушадигани йўқ эди. Бугун “Afrosiyob” поездимиз уни доғда қолдирди! Эрталаб соат 8.00 да Тошкентдан йўлга тушган поезд 10.08 да Самарқандга келиб тўхтади!

Қўл телефоним орқали Шавкат акадан ҳол-аҳвол сўрасам, ҳали Сирдарё сарҳадларида юрган экан…

– Мен етиб боргунимча вилоят ҳокимлигидаги ишларни бирёқлик қилиб туринг,– деди Шавкат ака машинасининг ғувлаган товуши ичра.– Ишни тезлаштирмасак бўлмайди…

Самарқанд вилояти ҳокимлигига қачон бирор иш билан келмайлик, Ахборот хизмати раҳбари Манноп Ибодуллаев жонимизга оро киради!

 

IMG_3256

Очиғи, Ахборот хизмати соҳасида камина қанча илмий тадқиқот олиб борган, ўқув қўлланмалар, мақолалар ёзган бўлсам, амалиёт бобида Манноп дўстим ишларни ундан ҳам қойилмақом қилаётганига тан бераман. Бу борада унинг тўплаган маълумотлари ҳам докторлик диссертациясига бемалол етиб-ортади. Амалиётчи ҳамкасбим келгусида шу мавзуда илмий иш қилса борми, соҳа ривожига янада улканроқ ҳисса қўшган бўларди…

Манноп дўстим хизматсафарга келишимиздан мақсадимизни эшитгач, вилоят ҳокимлиги масъул ходими Дилшод Бердиқуловнинг хонасига бошлаб кирди.

Ташкилотчилик борасида ноёб қобилият соҳиби бўлган Дилшод дўстим хат-ҳужжат ишларини жойига қўйди. Университетимиз ректорининг вилоят ҳокими Зоиржон Мирзаевга йўллаган хатини қабул қилиб олар экан, шаҳар ва туман ҳокимликларига электрон почталар орқали тегишли топшириқларни жўнатди.

 

Тўлқин ЭШБЕК

(Давомини бир неча соатдан кейин ўқийсиз).

Ушбу сафарномани сайтимизга жойлаштиришга яқиндан кўмаклашаётган Оқдарё туман “Оқдарё овози” газетаси бош муҳаррири Йўлчи Муҳаммадиевга самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *