Семириш касали
Семириб, лўмбиллабгина юришга нима етсин, дейдиганлар ҳам бор.
Бироқ, семириш организм учун кони зарар эканлигини ажойиб шифокор, профессор Октябрь Тешаев сизни қатъий огоҳлантиради. Озғингина бўлиб юрсангиз, ҳаётдан шу қадар кўп озиқ олишга эришиш мумкин эканки, санаб саноғига ета олмайсиз. Бунинг учун Абу Али ибн Сино издошларидан бўлмиш қадрли шифокоримизнинг қуйидаги мақоласини қунт билан ўқиб, мазмунини уқиб кўринг, дейди Дониш домла барчага хушқомат бўлишини ва соғ-саломат, бахтли яшашини тилаб қоларкан.
СЕМИЗЛИК
Семизлик дунё миқёсида тахминан 300 миллион кишини ўз гирдобига тортган. Бу дард соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг жиддий муаммолардан бири бўлиб, унинг заминида юзага келган касалликлардан ҳар йили тахминан 2,5 миллион кишининг бевақт вафот этишига сабаб бўлади. Семизлик билан боғлиқ бўлган касалликлар беморлар умрини қисқартиради.
Юртимизда ҳам семизлик касали билан дард чекиб юрганлар жуда кўп. Ҳозирги тадқиқотлар семизликдан азият чекаётганларнинг сони тобора ортиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Семизлик одатда моддий таъминланган ва наслдан наслга мойил бўлган оилаларда кўпроқ учрайди. Агар оилада кимдир семиз бўлса, бошқалар ҳам унга қараб нотўғри овқатланиши, режим ва парҳезга амал қилмаслиги одатий ҳолга айланади.
Семизлик бобида атроф-муҳитнинг ҳам роли катта. Бу атроф-муҳит омиллари ўз ичига инсон қандай ва нимани тез-тез истеъмол қилиши, жисмоний фаолият даражаси ва хулқ-атворини қамраб олади.
Бизнинг фикримизча, семизлик сурункали ҳолат бўлиб, у ҳаёт тарзида узоқ муддатли ўзгаришларни талаб қилади. Айниқса, беморда тироид бези бузуқлиги каби даволаниши мумкин бўлган эндокрин муаммоси бўлмаса, семиришни даволаш қийин. Кам калорияли, кам ёғли овқатларни истеъмол қилиш ва муттасил жисмоний машқлар ортиқча вазндан халос этади. Семизлик дардига мубтало бўлган кишилар учун даволаш усулларидан бири шу. Буни ҳар бир киши ўзи онгли равишда амалга ошириб бормоғи лозим.
Осиё мамлакатларининг 2050 йилга бориб семириш ва диабет касалликлари бўйича глобал марказга айланиши Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини ташвишга солмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, осиёликлар учун тана вазни индекси 2,5 килограмга камайтирилди, қандли диабет, гипертония ва эрта коронар артерия касалликлари каби касалликлар осиёликлар орасида ғарбий ҳамкасбларига қараганда анча паст бўлган тана массаси индекси билан кузатилади.
Шунинг учун 23 килограмдан юқори бўлган тана вазнига ҳозирда ортиқча вазн деб ҳисобланадиган бўлди (олдин килограмдан юқориси ҳисобланган).
27,5 килограмдан юқори бўлган тана вазнига клиник жиҳатдан сезиларли семизлик деб қаралади (илгариги 30 килограм ўрнига).
Осиёлик эркаклар учун бундан буён 90 см ёки 35,4 дюйм ортиқча ҳисобланади, аёллар учун эса 60 см ёки 31,5 дюйм.
Ўрнатилган тана вазнидан ортиқча ҳар 10 килограм тана вазни инсоннинг умр кўриш муддатини 3 йилга қисқартиради.
Шунинг учун семизликка қарши курашиш мақсадида Осиё мамлакатлари аҳолиси учун тана массаси индексининг диагностик қийматини 23 кг/м2, стандарт бел атрофи ҳажмини эса 85 смга камайтирилди.
Илмий тадқиқотларга кўла, сурункали юрак касалликларидан ўлим даражаси йилига 3,1 миллионга ошади ва 2020 йилга келиб 5,3 миллионга етади.
Октябрь Тешаев,
Тошкент тиббиёт академияси,
хирургик касалликлар кафедраси мудири,
тиббиёт фанлари доктори, профессор
Туркум мақолалар боши сайтимизнинг олдинги саҳифаларида.
Давоми бор. Сайтимизни кузатиб боринг.
Semizlikning salbiy ta’siri ham mavjud bo’lib,u nafaqat estetik kamchilik, balki rivojlanishi mumkin bo‘lgan xavfli kasalliklar ham – qandli diabetning 2 turi, saraton, og‘ir yurak-qon tomir kasalliklari, tomirlarning varikoz kengayishi, qo‘shma kasalliklar va boshqalar. Shu bilan birga, semiz erkak va ayollarda tug‘ish funksiyasi kamayadi yoki yo‘qoladi, qandli diabet, jigar semirib ketishi, yurak-qon tomir kasalliklari va boshqa kasalliklar rivojlanishi mumkin. O‘ylashning o‘zi qo‘rqinchli, lekin afsuski bu haqiqat – ortiqcha vazn bevaqt o‘lim xavfini uch marta oshiradi.
Ushbu maqola kollej davrlarimni yodga soldi. Sababi bilasizki tibbiyot xodimiman. Aynan semizlik kasalidan aziyat chekayotgan ko’plab bemorlar bilan amaliyotda faoliyat olib borganman. Shu bilan birga aynan semizlikni bartaraf ettuvchi massaj kursini tamomlaganman. Shuning uchun ham ushbu mavzu hozirgi kunda dolzarb ekanligini ilmiy jihatdan oz bo’lsada bilaman