СИЗ ЭРНИ АСРАНГИЗ

Баъзи хотинларга ҳазил+нома (Абдулла Ориповнинг “Сиз тилни асрангиз” деган сатрларидан бошқача)

5

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Кўзнинг қорачиғин асрагансимон.

Ҳаёт инъом этган бу улуғ тортиқ,

Чевара кўришга етолсин омон!

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Гоҳо чақиб олманг тилга бериб эрк.

“Эринг – ярим худо!” деса, йўқ деманг,

Яратганга асло келтирмангиз ширк.

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Билиб-билмай уни тергаманг зинҳор.

Эрининг қадрига етмаган хотин,

Бир кун изларига бўлиб қолур зор…

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Ўзга гўзаллардан рашк қилманг мутлоқ.

Не битилган бўлса пешонасига,

Борини кўради, у ҳам ўтмас тоқ…

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Болам-чақам дея, ёниб юрар у.

Беҳуда рашк қилиб қийнайверсангиз,

Жон ҳалак, бор гапдан тониб турар у…

 

Сиз эрни асрангиз ҳар недан ортиқ,

Очиқ чеҳра билан қаршиланг ҳар дам.

Билиб, билмасликка олиб кетсангиз,

Оила мустаҳкам! Бўлмайсиз ҳеч кам!!

* * *

Энди икки оғиз Эр – шер дўстимга!

Менинг бу шеъримдан кетманг талтайиб.

Келинни ноўрин хафа қилсангиз,

Тутиб олиб бир кун… қиламан “майиб”.

* * *

Ушбу ҳазил шеърни ўқиб эр-хотин,

Қанийди бир бора қўйса жилмайиб!

… Шу дамда ожизам туриб бошимда,

Бўлмағур нарсалар ёзманг, дер койиб…

Тўлқин ЭШБЕК

Вам может также понравиться...

Ответов: 5

  1. Жуда ҳаётий шеър! Ҳаммамиз бир-биримизни асрашимиз керак. Дониш домламиз ҳамма мавзуни ҳаётдан олиб, жуда-жуда қиёмига етказиб ёзадилар. Устозни ҳам асрайлик!

  2. Зокирова Мадина:

    Ажойиб шеър. Муаллифга ижодий омад тилаб қоламан.

  3. Menga she’r juda yoqdi. Negaki, shu paytgacha ayolni ulug’lab ko’p she’rlar yozilgan. To’g’ri ota haqida, aka haqida, erkak haqida yozilgan. Ammo, men birinchi marta «Siz erni asrang» degan she’rni birinchi marta eshitdim. Oila tayanchi bo’lgan erlarni doim asrash kerak. Ustoz she’r uchun rahmat.

  4. Bu she’r menga juda yoqdi. Ijodiy barkamollik tilab qolaman.

  5. Sher juda ajoyib chiqibdi. Ijodizga kõz tegmasin ustoz.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *