Сирожиддин Саййид: «Зомин семинаридан янги номлар вулқондек отилиб чиқишига ишонаман»

Зомин туманидаги «Ўриклисой» дам олиш масканида

«Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури ижроси доирасида анъанавий ўтказиб келинаётган Республика ёш ижодкорларининг – Зомин семинари тантанали очилди.

ЖамиятТанлаш

20:12 / 05.07.2021
Тадбирни Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Фурқат Жўрақулов олиб борди. Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев тадбир иштирокчиларини қутлаб, барчага омад тилади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ушбу семинарни Президентимиз бир йиллик танаффусдан сўнг қайта ташкил этганини, ушбу семинарни ўтказишда барча шароитларни яратиб берган Жиззах вилояти ҳамда Зомин тумани хокимларига миннатдорлик билдирди.

Сўзга чиққанлар истеъдодли ёшларнинг анаънавий Зомин семинари янги-янги иқтидорларни кашф этилишига улкан ишонч билдирди. Ёш шоир ва шоиралар Жиззах фарзанди Хамид Олимжоннинг шеърларидан намуналар ўқиди.

–Олтин конидан фақат тилла чиқади, бошқа маъданни у ердан излаш беҳуда,– деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид. – Адабиётга Ҳамид Олимжон, Шароф Рашидовдек буюк дарғаларни етиштириб берган эл яна янги-янги иқтидорларни етиштиришда давом этмоқда. Бугунги Зомин семинаридан ҳам янги номлар вулқондек отилиб чиқишига ишонаман.

Зомин семинари давом этмоқда.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/sirozhiddin-sayyid-zomin-seminaridan-yangi-nomlar-vulqondek-otilib-chiqishiga-ishonaman_282270

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *