Сиртқи бўлим талабаси не дейди?

Сайтимизга ҳаяжонли хат келди

м3

Мен Шоҳиста Эшпўлатова Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети сиртқи бўлими 2-курс талабасиман.

http://uchildiz.uz сайтига кириб, очиғи жуда қойил қолдим. Тасанно.

Ўзбекистонга, бутун давлатга, жамиятга, халқимизга, ўтган аждодларимиз тарихи ҳақида, айниқса бугунги ўсиб келаетган авлодга, талабаларга архивлардаги маълумотларни машаққат билан излаб топиб, уни реал кўрсата олиш, собиқ СССР даврида бизнинг аждодларимиз ҳақидаги тарқатилган, нашр этилган нотўғри ахборотни нотўғрилигини исботлаб бериш учун катта юрак, кучли матонат, Ватанга нисбатан ўта кучли муҳаббат, шижоатли қалб ва метин сабр керак бўлади. Шундай қирраларга эга домлаларнинг бири Тўлқин Эшбековдир.

Домланинг меҳнатларини кўриб қойил қолдим. Раҳмат сизга домла. Ватан учун, халк учун, университет учун, талабалар учун, таълим учун қилган, қилаетган барча ишларингиз албатта муносиб тақдирланади.

Университет ректорига: штатдаги ҳамма домлаларнинг ўз сайтларини ташкил этишларини илтимос қиламан. Бу ҳар бир талабанинг ёки хоҳлаган инсоннинг сайт очган домла сайтига кириб, у ҳақида ва унинг қўйган реал маълумотлари ҳақида чуқур маълумотга эга бўлибгина қолмай, талабанинг ўз устида мустақил ишлашига замин яратади. Илмий иш қилувчи талабалар кўпаяди. Жамият кучли бўлади.

***

Мавзу — ҳақиқатда ўта долзарб. Айникса кеча — 21 .06.2018 й. куни айнан шу мавзуда дарс ўтганингиз, кунларнинг бирида Самарқанд шаҳрига чет эллик меҳмонлар билан бирга таклиф этилганлигингиз ҳамда Самарқанд шаҳри, меъморий ёдгорликлар, тарихий шахслар, миллий қадриятлар тўғрисида бир неча тилда Гидлар томонидан меҳмонлар учун етказилган ахборотлар ҳақида гапириб берганингиз, айниқса, Гид билан содир бўлган саргузаштни айтиб берганингиз, бу дарс, бу воқеа биз сиртқи талабалар ҳаетида бир умр муҳрланиб қолади десам, ҳеч муболаға бўлмайди. Ҳам қотиб куласан, ҳам талантингизга лол қоласан.

Гўзал Самарқанд ва буюк тарихий шахслар, уларнинг оиласи, ҳаети ҳақида Гид томнидан нотўғри берилаетган ахборот ҳақида куйиб-пишиб, ўша ҳолатни айни ўз вақтида тўғрилашингиз биз талабалар, бўлажак журналистлар учун катта сабоқдир. Дарс ўтишдаги бундай маҳоратингизга қойилмиз. Раҳмат сизга домла. Ишларингизга муваффакият.

 Шоҳиста ЭШПЎЛАТОВА,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети сиртқи бўлими 2-курс талабаси.

***

Ёш истеъдод соҳибаси, бўлғуси журналист Шоҳиста Эшпўлатованинг “Ахборот-психологик хавфсизлик” фанини қунт билан ўрганаётгани ва амалий машғулотдан тўғри хулоса чиқаргани таҳсинга лойиқдир. Бироқ, бу олқишнамо гаплар унинг баҳосига таъсир кўрсатмайди, дейди Дониш домла холисона.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *