Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Президенти вазифасини бажариш юклатилгани билан табрик йўллади

 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг

мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лизце билан учрашув бўлиб ўтди. Элчи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларининг мамлакатимиз раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди.

Автор 

Си Цзиньпин Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунь Лизце билан учрашув бўлиб ўтди. Элчи Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Жаноби Олийларининг мамлакатимиз раҳбариятига йўллаган қутлов мактубини топширди.

  Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Мактубда шундай дейилади:

 Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи

  Шавкат Мирзиёев

  Жаноби Олийларига

  Жаноби Олийлари!

Хитой ҳукумати ва халқи, шахсан ўз номимдан Сизга Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажариш юклатилганлиги муносабати билан Сизни самимий табриклашга рухсат этгайсиз.

Хитой – Ўзбекистон муносабатларини бундан буён ҳам изчил ривожлантириш борасидаги қатъий саъй-ҳаракатлар ва эзгу мақсадлар баён қилинган мактубингиз учун Сизга миннатдорлик билдираман. Мен Хитой ва Ўзбекистонни доимо яқин қўшни, яхши дўст ва ҳар томонлама ишончли стратегик шериклар, деб биламан. Сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли ўзаро ҳамкорлигимизнинг барча соҳалари жадал ривожланмоқда ва натижада қатор улкан ютуқларга эришилди.

Айни пайтда халқаро ва минтақавий вазият мураккаб ва ўзгарувчан бўлиб, Хитой ва Ўзбекистон олдида умумий манфаатларимизни таъминлаш йўлида таҳдидлар кучайиб бормоқда. Хитой Ўзбекистон халқи танлаган йўлни ҳурмат қилади, мамлакатингизнинг ўзига хос тараққиёт йўлини қатъий маъқуллайди. Ўзбекистоннинг халқаро ва минтақавий масалаларда янада мустаҳкам ўрин эгаллашига интилишини қўллаб-қувватлайди.

Шу йилнинг июнь ойида Бухоро шаҳрига ташрифим давомида менга ҳамроҳлик қилганингизни яхши эслайман. Хитой – Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта эътибор қаратаман ва Сиз билан яқин алоқаларни сақлаган ҳолда, давлат суверенитетини ҳимоя қилиш, хавфсизлиги ва тараққиётини таъминлаш, «Бир қутб, бир йўл»ни биргаликда барпо этиш асосида серқирра амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, Хитой – Ўзбекистон муносабатларини мамлакатларимиз ҳамда халқларимиз фаровонлиги йўлида ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтариш мақсадида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро мувофиқлик ва ҳамкорликни кучайтириш масаласида бир-биримизни қўллаб-қувватлашга доимо тайёрман.

Сизнинг давлатчилик фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилайман!

  Си Цзиньпин,

  Хитой Халқ Республикаси Раиси

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *