“СОҒИНЧ” (Ҳазил)
Уйга қайтгач хотинга,
Гоҳо ёлғон тўқийман:
“Сени жуда соғиндим”,
Дея шеърлар ўқийман.
Асли эшик қоққанда,
Ёдга тушар фариштам.
Тўқнашганда кўзларим.
Боғланади-да риштам.
Остонада шу заҳот,
Жавобини оламан.
“Мен ҳам жуда соғиндим”,
Деса ҳайрон қоламан.
Муроса-чун айтганим,
Балки унга билинар.
Бекамиз ҳам бир оғиз,
Ёлғонидан “илинар”…
Тўлқин ЭШБЕК
ajoyib manalog
Haqiqatdan ajoyib monolog
ajoyib sher haqiqatdan ham ayollarga bir og’iz shirin so’z kifoya