Спортчиларимиз ютуқлари билан ўртоқлашди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 март куни ёшлар
маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар юзасидан қилган маърузаси ҳамда беш ташаббуснинг 2 йўналиши (ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган) бўйича белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Таэквондо ва спорт фаолияти факультети ўқитувчиси Ғолибжон Равшанов ва факультет иқтидорли талабалари, жахон ва Осиё чемпионати совриндорлари Амирбек Олимов, Зиёдуллоҳ Араббоев Олмазор туманидаги 46-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан давра суҳбати ташкил этди.
Мактаб ўқувчиларини спортга жалб қилиш ва олимпия ўйинлари спорт турларини юртимизда янада ривожлантириш, болалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди. Тадбир давомида спортчи талабалар ўқувчиларга ўзларининг спортда эришган натижалари ва бу йўлда чеккан заҳматлари билан ўртоқлашди. Қизиқарли ва мазмунли ўтган суҳбат якунида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Владимир Рахимов,
Таэквондо ва спорт фаолияти
факультети декани
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/518
Спорт инсонни чиниқтиради ва соғлом ҳаёт сари ундайди. Спортимизни ривожлантириш ёшлар қўлида! Уларга туртки бериш, спорт турларини ўргатиш эса устозларимиз қўлида. Спортчиларимиз кўпдан кўп ютуқларга эришишларига тилакдошман.
Yurtimizni nomini tarannum etuvchi sohalardan biri bu-sportdir. Shuning uchun sportchilarimizga bu yo’da aslo charchamasliklarini va yanada ulkan marralarni egallashlarini tilab qolamiz. G’alabalari hamisha bardavom bo’lsin.
Mamlakatimizni yuksaklikka eltuvchi kuchlardan biri bu — sport.
Bu sayt juda ajoyib va g’aroyib sayt.Biz bir mavzuda emas, balki turli hil mavzularda bir — biridan qiziq ma’lumotlar,yangiliklar,ajoyib hikoyalardan tortib she’rlargacha o’qishga muvaffaq bo’lamiz.Ustoz men sizning bu saytingizni «BILIM VA TARBIYA O’CHOG’I» deb atagan bo’lar edim.
Mamlakatimiz rivoji va ravnaqi uchun sport sohasi beqiyos o’ringa ega kuchdir.
Muhtaram birinchi prizidentimiz, takidlaganidek xech qanday soha davlatni dunyoga spõrtchalik tez tanitaolmaydi degan edilar.