Статистика ва унинг тадбиқлари

Математика фани ва соҳасида статистика ва унинг тадбиқлари ғоят муҳим ўрин тутади.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 19-20 октябрь кунлари “Статистика ва унинг тадбиқлари” мавзусида навбатдаги илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Механика-математика факультети “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур анжуманда қатор олий таълим муассасаларидан ташриф буюрган таниқли олимлар, университетимиз профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этдилар.

с3 с1 с2

– Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2010 йилдаги резолюциясига кўра 20 октябр – Бутунжаҳон Статистика куни деб эълон қилингани муносабати билан университетимизда “Статистика ва унинг тадбиқлари” мавзусида анжуман такшил этилиши ёш тадқиқотчилар ва талабаларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда,– деди “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси мудири Абдураҳим Абдушукуров.– Мазкур анжуманнинг мақсади статистика бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб борувчи ва унинг усулларини амалиётда қўллаш билан шуғулланувчи олимлар ҳамда мутахассислар ҳамкорлигини кучайтириш, статистика борасидаги назарий билимларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишдир. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу соҳада “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари томонидан салмоқли тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Конференцияда академиклар Шавкат Аюпов, Шокир Фармонов, профессорлар Талъат Зупаров, Сибир федерал университети профессори Дарья Семенова каби таниқли математик оламларнинг замонавий статистика истиқболлари ва уларни ишлаб чиқариш соҳаларига тадбиқ этишнинг илғор усулларига оид маърузаси анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Мазкур конференцияга тайёргарлик жараёнида соҳа олимлари ва тадқиқотчилар томонидан тақдим этилган илмий мақолалар тўплам ҳолида нашр этилди.

 Улуғбек УСМОНОВ,

журналист

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *