Сумалак сайлида
20 йил илгари ёзган ҳазил шеъримни ўқиб кулгим қистади, дейди Дониш домла.
Қошлари мисли камон,
Бир жонон кели туяр.
Буғдойни эзиб-янчиб,
Мен томон қараб қўяр.
Жамалак кокиллари,
Тўлин ой кулча юзи.
Паризод мисол гўзал,
Оҳуга ўхшар кўзи.
Ўғринча термулар қиз,
Ўғирлаб хаёлимни.
Кечиргил, Оллоҳ, дейман,
Унутиб аёлимни…
Бегона жононларга,
Талпинар мунча юрак?
Янги ой кўринганда
Эскиси нечун керак?
Келисоп тутган қизнинг,
Буғдойи мен бўлсайдим.
Ул гўзал эзиб-янчса,
Кафтида сўнг ўлсайдим.
Пичирлаб кетди кимдир,
Эшитиб қолдим аранг:
– Жонингиз керак бўлса,
Ўчоққа томон қаранг!..
Не ҳолки, шамшир мисол,
Қўлида тутиб косов,
Хотиним турар эди,
Мисоли миниб осов.
Хаёлим уққан каби,
Сўз қотар пуркаб тутун:
– Маъшуқа керак бўлса,
Эмасман ҳали ўтин…
Юрагим ўчоғида,
Аланга бўлинг майли.
Ишқ-вафо қўрғонидан
Кетмангиз асло айниб…
Алқисса, Наврўз куни,
Шўхликлар унутилди.
Хаёлим олган гўзал,
Мендан зўрға қутулди…
Тўлқин ЭШБЕК
2000 йил, март
Qoyil ustoz.
Haziniyam boplapsizda
AJOYIB
She’r hazilomuz bo’lganligi bilan birga milliylik yo’qolmabdi ofarin.
Ayrim yosh ijodkorlarga ko’rgazma bo’libdi she’r qay tarizda yozilishidan qattiy nazar o’z mazmunini yo’qotmasligi zarur, bugungi kundagi yoshlarimizning bu mavzudagi she’rlarida yuzakilik ko’p uchrab turadi.
Domla doim bizni erkalab bolalarimizga «mavlono», qizlarg esa «ona qizim» deb gapiradilar, shundan ham ustozni bilimini baholash m.n.
Bizga ham qachondir ustoz bo’lish nasib qilsin.
Bizning o’zbek ayollari vafoda va sadoqatda tengsizdir.She’rga gap yo’q.