Супер талаба
Олий ўқув юртига кириш учун яна бир имконият – “суперконракт” деган замонавий
усул бўлди. Ана шундай имкониятдан самарали фойдаланган талаба – Камола Собитжоновадир. У 2017 йили шу йўл билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети талабаси деган шарафли номга эга бўлди!
Журфакка ўқишга кириш қанчалик осон ё мушкуллиги ҳақидаги гаплар ўз йўлига. Биз учун бу баргоҳда таҳсил олаётганларнинг эртага қай даражада журналист-кадр бўлиб етишиши муҳимроқ.
Камола Собитжонова ўзининг ноёб истеъдоди билан “ярқ” этиб кўринган ижодкор талаба. Унинг шеърларига ошно бўлганлар ҳадемай адабиётимизга яна бир забардаст шоира, журналистикамиз майдонига фикритеран публицист кириб келаётганини англайди.
Камоланинг эътиборингизга ҳавола этилаётган шеърий машқларида ҳали қиёмига етмаган сатрлари, ҳатто баъзи имловий хатолари кўзга ташланади. Бу машқ майдонида унинг камчиликларини аввало ўзи ва тенгдошлари кўрсатади, деган умиддамиз. Шу тариқа унинг қалами қайралиб, ижодий сайқал топиб бораверади.
Биз ҳам Камолахоннинг келгусида камол топиб, бахт-у саодат чўққиларига эришишига тилакдошмиз.
Дониш домла,
ЎзМУ Журналистика факультети “Уч илдиз” маҳорат мактаби раҳбари
Ohu ko’zlaring muncha, qalbga sanchmasa hadang,
La’li labing g’unchadir shoshirib aqlim tarang.
Lolman nuqtadek xoli chertibon yuzin arang,
Oh kim menga rahm ayla ko’ksim bo’ldi lolarang,
Husning poyiga cho’kmish, hatto kim eli farang.
O’q kabi ko’ksim teshar, ul qaro qalam qoshlar,
Zulfing ko’rmoqlik menga stam – u zorlik aylar.
Iqbolim nechuk baxtsiz, hijron o’ti qalb yoshlar,
Nastarin gul – u yuzing, voh kim parchalar toshlar,
Gardun o’ynab boshima zarrang yog’dusin tashlar.
Qadah tutib qo’limga qilding, jismim bag’ri qon,
O’t qarashingda hatto, yashnab cho’li biyobon.
Loaqal och yuzing dilbar, ko’rmaslik menga ziyon,
Lolman lutf ziyosidan, ahliga ayon,
Ahyon Kamola aytib oshiqlar dardin bayon.
*********
Kavsar bulog’ing poylab har sarson ovoraman,
Ado bo’ldim ishqingda, oshiqman, vayronaman.
Mujgon aylabon buncha sarvqomat hayronaman,
Oroming buzdimmi, yor, ishqingda devonaman.
Lutfing ko’rmoqqa zorman, yanog’ingda xolman,
Arjumand holim so’ra, yoningda giryonaman.
1. Улуғлар руҳи
Тарих қатларини варақлаб бир – бир,
Фикрим дунёсида ўйга толаман.
Шуҳрат чўқисини забт этган улуғ,
Боболарим номини ёдга оламан.
Кимдир қилич билан, кимдир қалам – ла,
Эзгулик йўлида қолдиришган ном.
Жангу жадалларда душманни енгган,
Доноликда танхо Темурбек бобом.
Ҳар бир сатрин қилдик ақлимизга жо,
Онгимизга қувват берар тузуклари.
Бугун эса осмон, ҳадсиз юлдузлар,
Улуғбек бобомнинг номини ардоқлар.
Ғазаллар мулкининг олами кенгдир,
Томирга қуйилган ҳудди бўлиб қон.
Қўлга қалам олиб Навоий бобом,
Шеъриятда бўлди энг азиз султон.
Ватаннинг ишқида куйган шоҳ Бобур,
Оҳ урди юртим деб, ўртаниб – ёниб.
Ичидаги ҳасрат – надоматлари,
Дилидан шеър бўлиб чиққанди ёриб.
Халқин эрки учун турди мардона,
Қонхўр ёв олдида чўкмади у тиз.
Душманни шафқатсиз берди додини,
Аёл боши билан жасур Тўмарис.
Улуғлар руҳи – ю юрт фарзандларин,
Санамоғ учун ҳеч етмайди бармоқ.
Эъзозласанг дўстим улуғлар руҳин,
Биз билан, биз билан ҳамиша ҳамроҳ.
- Менинг суйиб топганим
Менинг суйиб тоганим, шу азиз Ватан бўлди,
Қучоғида яйрадим гулзор –у чаман бўлди,
Осмони кенг, тип – тиниқ, жилва қилур юлдузи,
Қараб тўймас қуёш ҳам, нурин сочиб кундузи.
Тинчлик қуши бошида этар ҳамиша парвоз,
Суюнаман бахтим бор, замонам ҳур Ватандек соз.
Мен учун қиммат, ҳатто оддий тоши ҳам,
Қанча суйсам юртимни, туйилади менга кам.
Камола деб муносиб, ташбех этолмадим жам,
Ёшман таьрифинг битмоққа энди ушладим қалам.
3. Қишлогим
Қишлогим бор менинг, ажиб қишлогим,
Богларига қаранг, жаннатга монанд.
Зилол сувларидан хўоласам агар,
Асал чой ичгандек яйрайди танам.
Одамлари ўктам мехнаткаш жуда,
Экин – ла гаплашар зўр дехқонлари.
Дастурхонга борин тўкиб солади,
Узилмас уйидан ҳеч мехмонлари.
Тандирдаги нони келар баркашдайин,
Аёлин саньати шунда номоён.
Есанг ҳеч мазаси кетмас огзингдан,
Бу қандай сир дея бўламан хайрон.
Парилар зоти дер аёлларини,
Таърифлари берар олислардан сас.
Қишлогим кўрмаган сўрайди мендан,
Сулув аёлларини этишар хавас.
Олмосим, ўзингсан, қадрдон гўшам,
Одамларинг танти миришкор роса.
Бахтиёр қизингман, дилимда мехринг,
Сени деб шеьр битдим, жўшиб мен эса.
4. Шеьрият
Юрак бўлиб безовта,
Бир юпанчни истайди.
Митти кўнглим согиниб,
Дунёларга сиғмайди.
Орзуларим қувлабон,
Олислашиб кетибман.
Хаёлот дунёсига,
Бир зум бориб етибман.
Согинганим шеьрият,
Ахтарганим ашордир.
Бобом буюк Навоий,
Шеьр мулкига султондир.
Беандоза ёздилар,
Ишқ кўчасига кирдилар.
Низомийга эргашган,
Буюк хамса битдилар.
Хаста кўнгил Бобуринг,
Замонининг зайлида,
Сенинг бўлмиш фигонинг.
Бутун бир Хинд назмида,
Согинганда қалб ўртаб,
Ошиқади кўрмоққа.
Андижонин ифори,
Тортар она тупороққа.
Кўзларимни мен очдим,
Шеьрларимни пардозлаб.
Пинхон тутиб орзулар,
Бордим аста андозлаб.
Боболарим бўлдилар,
Боглар ичра ул богбон.
Мен эсачи уларга,
Нихол бўлдим шу замон.
5. Меҳрим тошар
Атиргулнинг гунчасига ўхшайсан сен,
Вужудинга қараб турсам жажжи бирам.
Сен мунчоқдек кўзларингни жовдиратиб,
Қийқарасан завқим қўзгаб укагинам.
Ширин ҳидинг маст этади мени мудом,
Эркалайман ўпиб лўппи – лўппи юзинг.
Бармоқчангни мен авайлаб силайдирман,
Мунча митти одамчасан, укам ўзинг.
Бешигингда қўлинг чўзиб, шўхлик қилиб,
Тортқилайсан шилдиратиб ўйинчогинг.
Тўймайман мен сенга сира, термуламан,
Ҳатто, тошар мехринг ухлаб қолган чогинг.
6. Суратимни чиз
Дов – дарахтга жон кирди бирдан,
Кетиб аёз, қахратон совуқ.
Қирлар багри тўлди лолага,
Ариқларда сув оқар тиниқ.
Қушлар нагма чалишар бунда,
Шаббодалар шўх – шўх елади.
Беданалар сайрашиб чунон,
“ Питбилдиқ “ деб шодон кулади.
Қувонч олиб келади бахор,
Гўзаллиги билан элимга.
“Сурьатимни чиз “ дея шеьрда,
Қалам тутқазган қўлимга.
7. Устозларим
Устозларим, номи достон устозларим,
Мехри уммон, кўкси осмон устозларим.
Ўқитдингиз, камол тодим одам бўлиб,
Унутмайман сизларни жон устозларим.
Ота – онам кабидирсиз хар бирингиз,
Қаршингизда бошим эгиб, чўкаман тиз.
Дуо қилинг, очиб сизлар қўлларингиз,
Бизга тиланг хар он толе устозларим.
Устоз деган сўз муқаддас,
Сиймосида яширинган илохий сир.
Мехр оқибат гамхўрликка у тўлиқдир,
Мен нихолман, сизлар богбон устозларим.
Зукко бўлдим, доно бўлдим мен билимда,
Ишқим кетиб тарк этмайман ҳеч қўлимда.
Номингизни асло қўймайман мен тилимда,
Мехри уммон, кўкси осмон устозларим.
8. Мунисим онам
Майли – да митти юрак,
Зорланиб қўймаса ҳам.
Кўнглимнинг дарчасида,
Бир шула ўйнаса ҳам.
Биламан борлигини,
Бир зотки йўлимга зор.
Онам бор деб яшайин,
Мунисим кўп интизор.
Кимлардир тошлар отиб,
Яна ким камситса ҳам.
Бахиллар дилим гашлаб,
Сўз билан бир тепса ҳам.
Биламан борлигини,
Бир зотки йўлимга зор.
Онам бор деб яшайин,
Мунисим кўп интизор.
Босиб бир бор багрига:
“ Сен дунёни қуч – дейди.
— Амалга ошсин орзум,
Юксакларга уч “ дейди.
Биламан борлигини,
Бир зотки йўлимга зор.
Онам бор деб яшайин,
Мунисим кўп интизор.
9. Яйраб ўссин
Кечалари юлдузлар,
Само узра порлайди.
Ёгду тўла кечалар,
Мени хар он чорлайди.
Кўкда кулиб сулув ой,
Йўлларимни опйлайди.
Қалбимга юрт ишқини,
Ўчмас қилиб жойлайди.
Сайр айлагум богларга,
Гуллар турар очилиб.
Эрта сахар майсалар,
Шудринг тутар сочилиб.
Бундай азиз маконда,
Хар бир кунинг нурафшон.
Бахтга чўмган Ватанда,
Яйраб ўссин хар инсон.
10. Гулим
Қалбим хасратидан егламагин гул,
Мен бир бечораман ичи багри кул.
Дилим ёмон сўздан йироқдир буткул,
Сенга айтмасам сирим кимга айтаман.
Олисларда қолган йўлларим гувох,
Паёни йўқ сирли ўйларим гувох.
Тилсимлаб қўйилган қўлларим гувох,
Сенга айтмасам сирим кимга айтаман.
Айтай мухаббатдан бир ўтинч зорим,
Ёр куйида бўлган сарсон бу жоним.
Дардларим тингларми бевафо ёрим,
Сенга айтмасам сирим кимга айтаман.
Ганимларим бугун тош отиб кетди,
Онам кўзларига ёш олиб кетди.
Дўстларим безиб бош олиб кетди,
Сенга айтмасам сирим кимга айтаман.
Ишончим қолмади ўзимдан бўлак,
Айтилган хар бир сўзимдан бўлак.
Сирдошим йўқдир бугун ўзингдан бўлак,
Сенга айтмасам сирим кимга айтаман.
Кел, йўқ демагин дарддош бўламиз,
Сирларим айтаман сирдош бўламиз.
Биз ахир ёлгизмиз бардош берамиз,
Сенга айтмасам сирим кимга айтаман.
11.Шеьрсиз ўтган кунлар
Хаёл сахросида кезиб юраман,
Таним жимирлатиб босар совуқ тер,
Нима бўлди ҳеч тушунмайман.
Нега қалам зада, ёзмаяоман шеьр?
Юлдузлар бўларми дардимга ҳамдам,
Кўнглимнинг ортидан мўралаб хуфя.
Фикрлар уммони чорлайди хар дам,
Лекин қани туроқ, қани қофия.
Қогоз сахросида кўринмас ёзув,
Кемирар дилимни қаттиқ бир алам.
Шеьрсиз ўтган кунлар огриьин сезиб,
Бугун ташлаяоман мадорсиз қадам.
Хаёл сахросида юраман кезиб,
Илхомимни, фазо, кел қайтариб бер.
Умидсизлик – голиб, маглуб бўлиб мен,
Нега қалам зада, ёзмаяоман шеьр?
12.Бахт
Жайрон қора кўзларим,
Бунча маюс қарайсан.
Хазон тўла кузларим,
Қачон япроқ силайсан.
Қалбимда бор огир дард,
Кўрмайди кўзларим бахт.
Ўтади жавобсиз вақт,
Ё келасан пойлаб пайт.
Аямас қуёш нурин,
Лола гунча очгунча.
Мен билан сирдош юлдуз,
Ёруг тонглар отгунча.
Бахт калитин очаман,
Юртимга нур сочаман.
Иқболимдан ўргилиб,
Қанот қоқиб учаман.
13.Унутиш
Хайрлашдик ўша кун,
Қора туннинг багрида.
Дунё кетди чалкашиб,
Рашкнинг ўтсиз захрида.
Бегонамиз энди биз,
Қалб дод солиб еглайди.
Бизлар босиб ўтган из,
Оёқ қучиб бўзлайди.
Гохо қилади алам,
Қўлимдан кетди қалам.
Чақмоққа айлан, нолам,
Бунча бешафқат олам.
Эсламай ҳам қўйибман,
Ишқ куйидан тўйибман,
Сен – ла қанча куйибман.
Қалбни бекор ўйибман.
Менсиз бедор тунлари,
Қийнайди уни фақат.
Қандай экан тунлари,
Кўнглимдан энди йироқ.
Адашибсиз бевафо,
Ишқингизда ёнмадим.
Юракка қилманг жафо,
Унитсам – да тўймадим
15.Умид бер
Хётим етмас йўлга тортганда.
Орзу ёш қалбимдан йироқ кетганда,
Хаёт бахш этувчи, умид бер менга.
Юлдузлар дардим олмаган тунда,
Чугур – чугур қушлар уйготмас тонгда.
Қуёш ёритса – ю истмас кунда,
Хаёт бахш этувчи умид бер менга.
Юрган йўлларимда майсалар сўлса,
Оёгим кимсасиз ерларга борса.
Руҳим қайлардадир таним егласа,
Хаёт бахш этувчи умид бер менга.
Қогоз сахнасида синмоқда қалам,
Фикрлар уммони чорлайди хар дам.
Юзимни силайди муниса онам,
Шул зот бахти учун, умид бер менга.
16.Эркалай
Эй соатлаб кутгувчи,
Мехри ила қучгувчим.
Мажнун каби севгувчим,
Кел ёнима, эркалай.
Лайлинг фақат ўзимман,
Тилингда бол сўзингман.
Ор номусли юзингман,
Кел ёнима, эркалай.
Ишонмагин гийбатларга,
Охири йўқ ёлгонларга.
Ташлама мени гурбатларга,
Кел ёнима, эркалай.
Қолдирма ишқ куйида,
Рашкнинг ўтли уйида.
Шеьрларим зар тўйида,
Кел ёнима, эркалай.
Согинчлар эзди – ку ёмон,
Қилма энди багри қон.
Мухаббатим сен томон,
Кел ёнима, эркалай.
- Чарчадим
Гийбатлардан чарчадим,
Гумонлардан чарчадим.
Дўст деб чог қазиган,
Душманлардан чарчадим.
Ёлгончи ёрлардан,
Бу дунёдан чарчадим.
Хийлакар ўён – у,
Тузоқлардан чарчадим.
Бошимдаги савдодан,
Иймони йўқ гадодан.
Охири йўқ садодан,
Ёмонлардан чарчадим.
Хазон бўлди мухаббат,
Устун чиқди қабохат.
Иймон сўрадим фақат,
Маккорлардан чарчадим.
Қайгу тўлган армондан,
Инсофи йўқ инсондан.
Виждонсиз кофирдан
Кўнгил авраб чарчадим.
- Уч ҳамнафас
Деманг, телба инсонни,
Дил дардини ёрмайди.
Сирдоши бир сиёхдон,
Тун багридан қўрқмайди.
Уч ҳамнафас доимо,
Тунда сухбат қуради.
Ишқ мулкига сайр айлаб,
Давр – у даврон суради.
- Онажоним
Онажоним багишладим сизга шеьрим,
Кулиб боққан ой мисоли юзингизга.
Куйдирсам ҳам, жахл қилган эмас,
Асалдан ҳам ширин – ширин сўзингизга.
Боболардан асрасин деб қўлларимга,
Кўзмунчоқни шода айлаб боглаб қўйган.
Ери кўкка ишонмасдан ардоқлабон,
Пешонамдан ўпиб сиз – сиз суйган.
Багрингиз кенг мехрибонлик жо бўлгайдир,
Хаста бўлсам бергудаксиз жонингизни.
Қўлларимга тикон кирса жидолмайсиз,
Худо буюк этган она номингизни
20.Она тилим
Муқаддассан, муқаддассан, она тилим,
Унинг бирла сўзинг бурро ўзбек элим.
Ўзингсан, суюклигим бахтим борим,
Сен фикримни англатувчи дўст – у ёрим.
Гўзал тилим, сенинг билан бўлур бийрон,
Сенсан унинг томирида нўоирган қон.
Бойлик нима ундан ҳам сен бебахосан,
Сўз мулкимни яратувчи сен танхосан.
Боболарим эьзозлаган буюк неьмат,
Тўиб айтса сенда бордир улуг хикмат.
Элим борки, сен бархаёт умринг узоқ,
Кўз очсин қайнаб – қайнаб мисли булоқ.
Она тилим азиздирсан жона – жоним,
Сен юрагинг пок иймоним танда жоним
21.Багримга босгим келади
Ватан қучогингда гузоринг бўлай,
Бобом изин босган туорогинг бўлай.
Муҳаммад Юсуфдек адогинг бўлай,
Ватан қучогимга босгим келади,
Қўли қадогингни ўогим келадди.
Сени таьрифларинг достон — у газал,
Ажиб Наманганинг гоятда гўзал.
Сулувлари – сулув азалдан азал,
Ватан қучогимга босгим келади,
Қўли қадогингни ўогим келади.
Чиндан фусункордир шахрим Тошкентим,
Темур руҳи панох азиз Бошкентим.
Истиқболи порлоқ сенсан Ёшкентим,
Ватан қучогимга босгим келади,
Қўли қадогингни ўогим клади.
Хусни тенгсиз эрур бу тогларингни,
Бахор рақсга тушган ул богларингни.
Танинг яйратувчи шўх сойларингни,
Ватан қучогимга босгим келади.
Қўли қадогингни ўогим келади.
- Тушларида қорбўрон
Хуш кўради қишни болалар,
Чана учишар ўйнар қорбўрон.
Қўли музлар совуқ ер аммо,
Тарк этишмас, завқли бу он.
Шунда бирдан изгирин туриб,
Юзларини чимчиб олади.
Ўйнақироқ болалар шу зум,
Уйларига қочиб қолади.
Иссиқ тафтидан музлар илинар,
Дарси қолади, қилинмай обдон.
Домлага не дейди эртага,
Тушларида кўради қорбўрон.
Камола Собитжонова
ShE’r emas, quruq so`zlar tizmasi. Bu sayt shunaqa saviyasi pastlarning uyasi bo`libdi. Kamoladan shoira chiqmasligi ko`rinib turibdi. Boshqa janrda o`zini sinab ko`rsin.
Rahmat ustoz albatta siz kabi jonkuyar o’qtuvchilarimiz ishonchlarini oqlashga harakat qilamiz.
Maqtovga arzimaydi-ku. Kamolaning bu maddohona oldi-qochdilaridan Donish domla bir paytlar kimligini bilmasdan «shoir» deb ko`klarga ko`targan haqiqiy millatparvarning she’rlari ming marta yaxshi.
Oson ermas bu maydon ichra turmoq, Nizomiy panjasiga panja urmoq. Yashang Kamolaxon she’rlaringizda mumtoz she’riyat nafasi ufrib turibdi. Sizga ijodiy kamilat tilayman. She’riyat osmonida o’z yo»lingizni toping!
Maqtovga arziydimi yo’qmi,lekin shu satrlarni yozish ham hammaning qo’lidan kelavermaydi. Kamola ijodizga parvozlar tilayman. Ijod qilishdan aslo charchamang.
Bahrom va anonim,siz ahmoqlar avvalo «Maddoh»soʻzi nima ekanligini bilib ol.Kamolani she’rini hech kim koʻklarga koʻtarmayapti.Koʻklarga koʻtarilish uchun xarakat qilyapti.Senlarga oʻxshagan mayda odamlar,faqat birovning aybini izlaydi.Chunki senlarda shu jihatlar yoqadi.
Ichida it xurgan odamlar,
Aybim izlab yurgan odamlar.
Sizga yordam bergim keladi,
Bizni yomon koʻrgan odamlar.
Mushuk yotar sher hayolida,
Kiyik tutib yer hayolida,
Men yurgandim she’r hayolida,
Meni yomon koʻrgan odamlar.
Bolangiz yurt uchun yashasin,
Dushmanga ham jonin toʻshasin.
Farzandingiz menga oʻxshasin,
Meni yomon koʻrgan odamlar
Iqbol Mirzo
Sizlarga oʻxshagan chalalar millatni oʻldirmoqda.Qodiriyni,Choʻlponlarini,Ulugʻbeklarni boshiga yetganlarning avlodi,yoshlarni ijodini ustidan kulmang.Qani sen shu qizdan zoʻr yozsang,joylachi,oʻqiylik.
Biz zoʻrni zoʻr deymiz.Haq gapiramiz.Siz maydalarga oʻxshab gʻiybat qilmaymiz.
Камола ҳеч бўлмаганда шеър ёзди. У ҳар ҳолда ёзишни, ижод қилшни билади. Унинг катта ютуғи ҳам ана шунда! Ёза олмайдиган қанча? Ўз фикрини ўзини номи билан қўрқоқларча баён этолмайдиганлар, ғийбат ичра юрганлар қанча…
Ижод қилишни билган инсон ижоддан тўхтамасин!
Unutish sarlavxali sher yoqdi manga yoshlar telekanali sizga omad tilaydi sizzi xonadonizda mexmon bo’lganimiz xaligacha unutilmadi lekin