“Суҳбатдош”нинг сермазмун суҳбатлари

Томошабин қайсики телекўрсатувдан янги маъно, маънавий озиқ олса, уни ҳар кун кутадиган бўлиб қолади.

Қайсики телекўрсатувни кутиб яшайдиган мухлислари қанчалик кўп бўлса, унинг ижодкорлари шунчалик бахтлидир. “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этиладиган “Суҳбатдош” кўрсатуви мухлислари тобора ортиб бормоқда. Бу кўрсатув ҳафтанинг душанба, сешанба, пайшанба ва жума кунлари эфирга узатилади. Ўша кунлари миллионлаб мухлислар (вақтига қараб) кундузи 9:10 ва кечки пайт 17.10 да зангори экран қаршисида “михланиб” қолмоқда. Негаки, бу кўрсатувда иштирок этишаётган турли соҳа кишилари энг долзарб мавзуларда сўз юритмоқдалар.

тв1 тв2 тв3 тв4

Кўрсатув бугунги куннинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан долзарб бўлган мавзуларини ўз ичига олади. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда Давлат дастурларининг ижроси юзасидан мутасадди вазирлик ва ташкилот вакиллари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, олий талим муассасалари ректорлари, фан доктори ва профессорлар билан олиб бориладиган юзма-юз суҳбатлар ҳеч кимни беэътибор қолдирмайди.

Телемухлислар кўрсатувнинг устувор вазифаларида бири – мамлакатимизда ёшларга оид мавзуларни алоҳида қизиқиш билан кузатадилар. Бу борадаги қонун ва қарорларнинг бугунги кундаги ижроси барчани бирдек қизиқтиради, албатта.

Суҳбатлар давомида юртимиз мустақиллиги йилларида эришилган улкан ютуқлар, ислоҳотлар, аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ошиши, турмуш шароити яхшиланиши ва энг муҳими, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши биз учун қанчалик муҳим аҳамият касб этиши ҳақида теран мушоҳада билан атрофлича сўз юритилади.

Кўрсатув муаллифи ва бошловчиси, “Ўзбекистон” телеканали бош муҳаррири ўринбосари Феруза Мадраҳимованинг мавзуларни танлаши ва суҳбатдоши билан мулоқоти давомида теран мушоҳада ила таҳлил ҳамда талқин қилишлари барчага маънавий руҳ бахш этади.

Кўрсатувни тайёрлаш ва эфирга узатишда муҳаррир, устоз журналист Қуддус Аъзам, режиссор Ифтихор Раҳимжонов, монтажчи Абдушукур Ҳакимжонов, овоз режиссёри Озода Абдуллаева, маъмур Барно Маҳкамбоева, операторлар Саидафзал Расулов, Мирхалил Миржалолов, Ҳусан Ашурбоев, Ғофур Сулаймонов, Лутфулла Алимов ва бошқаларнинг ҳам хизматлари таҳсинга лойиқ.

Энг муҳими, бу сермазмун суҳбатлар миллионлаб мухлислари қалбига олам-олам завқ, маънавий нур бахш этмоқда.

 

Эркин Усмонов,

журналист

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *