Сўзлари мўъжизакор
( Таниқли устоз ижодкор Тўлқин Эшбекка)
Ҳар киши давронидан кўп топса, элда эътибор,
Ушбу эл ардоғи айлар қадрингизни барқарор!
Шоири зукколари эл ичра топмишдир шараф,
Таъби нозик мухлис бир тингласа,бўлғай хумор!
Шеърият йўлида чеккан ранжи — қутдан бир нишон,
Сатри кўркам ҳам ажойиб бўй тарайдир серифор!
Ушбу майдон Ичра кўпдир пурвиқор дулдуллари,
Ҳар бирин хуш таъби бордир — сўзлари мўъжизакор!
Икки ўттиз бўлди олтмиш ёшингиз! — дер,Мавлуда,
Табригимни тингласангиз,бу менинг чун — ифтихор!
Мавлуда Рўзиева
Самарқанд вилояти
Иштихон тумани
11 июль 2023 йил
Сўнгги фикрлар