Тадбиркор аёлларга байрам туҳфаси
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни ҳар бир меҳнат жамоасида кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Ана шундай шодиёналардан бири Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳри ҳамда Миробод туман Кенгашида бўлиб ўтди.
Таниқли санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек, Михаил Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали проректори Абдуҳаким Маманазаров ва бошқалар фаол тадбиркор аёлларни самимий муборакбод этдилар.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ тадбиркор аёллар кўп йиллик самарали меҳнатлари учун қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ахборот хизмати
Сўнгги фикрлар