Талабаларнинг қадамларига ҳасанот!

«Ёшлик» Талабалар шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон Миллий университетига қарашли Талабалар турар-жойларида ўтказилган ҳашардан мақсад — талабаларни кўтаринки руҳда кутиб олишдир. Албатта, карантин муддатлари поёнига етгач, борлиқни завқ-шавққа тўлдириб талаба йигит-қизлар ўқишга етиб келадилар.

Талабаларнинг қадамларига ҳасанот, дея Якшанба — дам олиш куни ЎзМУ профессор-ўқитувчилари ва ходимлари енг шимарганча ҳашар ўтказдилар.

Бу мавзуда мухбиримиз Равшанжон Омоновнинг репортажини эътиборингизга ҳавола этамиз.  

  • МЕҲМОН КЕЛСА УЙИНГА – ҲОВЛИНГДА БЎЛАДИ ҲАШАР

     

Шарқ халқлари азал-азалдан ўзининг миллий қадриятлари, урф-одат ва аънаналари билан жаҳонга танилган. Ўзбек миллати шулар жумласидан. Айнан ана шундай дунёнинг хавасини келтирган одатларимиздан бири  бу хашар. Одатда махаллада кимнингдур уйида тўй-тантана, маросим бўлса энг аввало маҳалла аҳли бирлашиб хашар уюштиради ва тантана эгасининг юмушини осонлаштиради. Бу эса ўз ўрнида махалла ахлининг, жамоанинг ўзаро ахиллиги, бирдамлиги ва жипслигини таъминловчи энг асосий восита бўлиб хизмат қилади.

Тўрт азамат бир бўлса дунёда юмуш қолмас — деган нақлга амал қилган ҳолда 2020 йилнинг 5 сентябр куни Ўзбекистон Миллий университетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов, Ўқув ишлари бўйича проректори Шухрат Тошматов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Хикматжон Собуров, Ўқув бўлими бошлиғи Вохиджон Топилдиевлар бошчилигида факультет деканлари ва профессор-ўқитувчилари, докторантлари янги ўқув йили бошланиши муносабати билан хашар ташкил этиш ташаббуси билан чиқишди.

Университет жамоасининг ташаббусини жамоа раҳбари ҳам мамнуният билан қабул қилди ва қўллаб қувватлади. Аҳир шу кунларда Талабалар шаҳарчаси ҳудудида олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилаётгани учун ҳам ҳудуд абитуриентлар билан гавжум.  Шунинг учун ҳам ҳудуд ободонлигига масъул бўлган инсонларнинг мушкулини енгиллатиш лозим. Ўз вақтида ташкил этилган Шарқона анъанамиз бўлмиш хашар хаммага бирдек манзур бўлди. Айниқса, илмий тадқиқот олиб бораётган докторантларнинг кайфияти чоғ. Сабаби хашар бахонасида илмий маслахатчилари ва университет раҳбарияти билан самимий очиқ мулоқот қилиш учун табиий имконият яратилган. Қолаверса пандемия вақтида қуёш нурларидан бахра олиш инсонга ўзгача кайфият ва рухий далда бериши хеч кимга сир эмас. Қолган воқеалар тафсилотини кейинги сонларимизда ёритиб борамиз. Хозирча эса жараёндан лавхаларга гувох бўлинг. Биз эса хашар аҳлига хорманг дегани йўлга тушамиз.

Равшан ОМОНОВ, 

ЎзМУ Ахборот хизмати 

https://www.nuu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/1387

***

4 5

Ҳашарда Журфак декани Маҳлиё Мирсоатова, «Журналистика» кафедраси мудири Тўлқин Эшбеков, профессор Қудрат Эрназаров, доцентлар Ёқут Маматова, Рамзиддин Абдусатторов, Фарида Эгамбердиева, Шавкат Ибрагимов, декан ўринбосари Равшан Омонов, ўқитувчи Шоҳруҳ Қосимов ҳамда бр гуруҳ докторант ва мустақил тадқиқотчилар ҳам енг шимариб, фаоллик кўрсатдилар, дейди Дониш домла.

 431

Дониш домла олган суратлар

 

Вам может также понравиться...

1 комментарий

  1. Касимов Бекзод Эрйигитович:

    Ассалом алайкум Миллий Университетнинг Журналистика факультети аъзолари. Хамма хаммангизга омад, устозларимга соглик-саломатлик тилайман. Мен шу факультетни 2016-йилда тамомлаганман. Кураторимиз Азимова Саида опага, Деканимиз Мирсоатовага, Дилмурод Усмоновга, курсдошларимга саломлар. Шу каторда шу сайтни яратган устозимиз Эшбеков Тулкин акага омадлар тилаб колувчи собик талибингиз Бекзод Касимов.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *