Талабалар давомати қаттиқ назорат қилинмоқда
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Олмазор тумани
прокуратураси ҳамда туман ички ишлар органлари ҳамкорлигида талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик содир этилишининг олдини олиш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Ёшларнинг дарсга мунтазам қатнашиши назоратга олиниб, бўш вақтини мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу ҳақда университетда Олмазор тумани прокуратураси билан ҳамкорликда таълим муассасаларида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари, ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олишга бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди.
– Тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида талабалар турар жойи ва таълим муассасаларида талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилиб, тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда, – деди Олмазор тумани прокурори ўринбосари Даврон Абдуллаев. – Кўнгилочар жойлар, кафе-ресторанлар, интернет-кафеларда тунги рейдлар ўтказилмоқда, ота-оналар ва педагоглар билан бирга талабалар давомати қаттиқ назоратга олинган.
Сўнгги фикрлар