Талабалар турар жойида янги кутубхона
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факультети
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4789-сонли “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойиши ҳамда 2019 йил 19 март куни “Ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшларни китобга бўлган иштиёқини ошириш мақсадида факультетга қарашли 3-талабалар турар жойида кутубхона ташкил этилди. Факультет деканати ва ўқитувчилар кутубхона учун бадий китоблар совға қилди.
Сўнгги фикрлар