Талабчан талаба не дейди?
Илмга чанқоқ талабалар ўқитувчидан мазмунли, пурмаъно маърузалар
тинглашни, ўша фан ҳақида билим ва тасаввурга, амалиётда етарли даражада малакага эга бўлишни истайдилар.
1980-1985 йилларда биз ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) Журналистика факультети талабалари ҳам Устозларимиздан ана шундай билим олишни истаган эдик. Ўқишни тамомлаганимизга 35 йилдан ошган бўлса-да ҳамон Очил Тоғаев, Ориф Саидов, Анвар Шомақсудов, Тоҳир Пидаев, Мухтор Худойқулов, Сайёра Низомиддинова, Ирисали Тошалиев Анвар Каримов, Абдулла Сайфутдинов, Воҳид Абдуллаев, Абдуғафур Расулов, Омонулла Мадаев, Ғайбуллоҳ ас Салом, Нажмиддин Комилов, Абдулла Аюпов, Маҳмуджон Нурматов, Шодмонбек Азизов, Раҳбархон Муртазаева, Қобилбек Каримбеков каби ўнлаб профессор-ўқитувчиларимиздан олган билимларимиз билан улғайганимиздан, ҳаётда шунга яраша камол топганимиздан фахрланиб юрамиз! Бу Устозларга то абад таъзимдамиз.
Собиқ курсдошлар вақти-вақти билан учрашганимизда ана шу Устозлардан қандай чуқур билимлар олганимиз, ўқиш даврида улар билан бўлган қизиқарли, ҳаяжонли воқеаларни эслаб юрамиз.
«Ҳуррият» газетасида ёритилган «Дарснинг ЗАРРАЧА аҳамияти ЙЎҚ…» сарлавҳали мақолани ўқир эканман, бизнинг ҳам талабалик давримиздаги баъзи ўқитувчиларга «талабчан»лик қилганларимиз ёдимга тушиб кетди…
Тақдир-у қисматни қарангки, 50 нафар ҳамкурслар орасидан ўқитувчи бўлиш фақат каминага насиб этди. Турли газета-журналларда, китоб нашриётида, Марказий сайлов комиссияси матбуот гуруҳида ишлаш асносида 1987-1989 йилларда шу мўътабар даргоҳда соатбайлик асосида ўқитувчиликни бошлаганман. 2000 йилдан буён бўлғуси журналистларга дарс бериб, соҳамиз сирларини ўргатишга ҳаракат қиламан. Назарий билим билан бир қаторда ижодий маҳорат сирларидан сабоқ беришга интилар эканман, юқорида номларини эҳтиром ила санаб ўтган Устозларимдан ибрат ва андоза олишга интиламан.
Фан номзоди бўлишимда илмий раҳбарлик қилган профессор Файзулла Мўминовдан, оппонентлик қилишган профессорлар Хуршид Дўстмуҳаммад ва Қудрат Эрназаровлардан, ўша кезларда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашган Абдуғафур Расулов, Насимхон Раҳмон, Умарали Норматов, Азиз Қаюмов, Санжар Содиқ, Нурбой Жаббор, Шавкат Миралимов, Абди Маматов, Акмал Саидов, Нурдинжон Исмоилов, Пиримқул Қодиров, Зиёд Есенбоев каби улуғ Устозларимдан ҳам то абад миннатдорман.
Бугун етук кадрлар бўлиб етишиб, турли газета-журналларда, телевидение ва радиода, ахборот агентликлари ҳамда ахборот хизматларида, китоб нашриётларида, ижодий уюшмаларда самарали фаолият кўрсатишаётган шогирдларимнинг камолини кўриб қувонаман. Уларнинг камоли ҳаётим мазмунига айланиб бораётгандек гўё. Ҳаётимнинг ана шундай мазмунини бойитиб бориш эса ҳамон эзгу мақсадимдир.
Тўлқин ЭШБЕК,
ЎзМУ Журналистика факультети доценти
***
Қуйидаги мақола ҳам кўпчиликни мушоҳадага чорласа ажабмас.
Албатта талабаларга пухта билим берилиши, таълим сифати талаб даражасида бўлиши учун ректорат масъуллари доим назорат қилиб туришади. Афсуски, қуйидаги мақолада таърифланган ҳолатлар ҳам учраб туришидан ҳеч ким кўз юма олмайди…
Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз. Бир кун шу мақола муаллифининг ўзи ҳам профессор-ўқитувчи бўлиб қолса, бугун талабчанлик билан ёзган гаплари ёдидан чиқмаса бўлгани. Илло, ўша давр талабаларининг меҳри ва ҳурматини қозонишига тилакдошмиз, дейди Дониш домла.
***
Дарснинг ЗАРРАЧА аҳамияти ЙЎҚ…
Сўнгги фикрлар