Танловда бўлинг ғолиб, мазза қип яшанг толиб!
Азиз талабалар! Ҳуқуқий саводингиз ғовлаб кетаётганини яхши биламан…
Энди шу билимингиз ичингизда қолиб кетмасин. Мана шу танловда албатта иштирок этиб, учта ўринни ҳам айнан ЎзМУ Журналистика факультети талабалари қўлга киритишини истаймиз. Битта сюрпризимизни ҳам айтиб қўймоқчимиз. Журфак талабаларидан кимки танлов ғолиби бўлса, уни ўзимиз ҳам қўшимча зўр мукофотлар билан сийлаймиз, дейди Дониш домла илм толибларини илҳомлантириб.
❗️Диққат, танлов!
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси “Ҳуқуқий саводхонлик” танловини эълон қилади.
Танлов жорий йилнинг 9 апрелидан 9 майгача онлайн тарзда бўлиб ўтади. Иштирокчиларга ҳар куни 9 тадан тест саволлари бериб борилади.
Танлов 3 босқичда ўтказилиб, ҳар бир босқич 9 кун давом этади. Сўнгги босқичда юқори натижаларни кўрсатган иштирокчилар ғолиб деб топилади.
Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:
1️⃣ ўрин – Ноутбук ва I-даражали диплом;
2️⃣ ўрин – Планшет ва II-даражали диплом;
3️⃣ ўрин – Смартфон ва III-даражали диплом.
Энг кўп реферал тўплаган 9 нафар иштирокчи 3-босқичда тўплаган баллидан қатъий назар, диплом ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритади.
Танловда юқори балл тўплаган 200 нафар қатнашчи электрон сертификат ва китоблар жамланмаси билан тақдирланади.
❗️Ҳуқуқий саводхонлигингизни оширинг ва ғолиб бўлинг!
Танлов Низоми билан танишинг
⏩ https://journalist.uz/n/26418
Танловда иштирок этиш: https://t.me/Huquqiysavodxonbot
Бизни кузатиб боринг (https://t.me/journalistUz)
Сўнгги фикрлар