Танлов ғолиблари тақдирланди

Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш бўйича сценарийлари танлови ғолиблари тақдирланди

   шарх4

“Sharh.uz” веб-сайти таҳририяти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда аҳоли, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ошириш” мавзусида қабул қилинган грант шартномасига асосан, 2015 йилнинг 5 ноябридан 15 декабрига қадар “Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни тарғиб қилишга қаратилган ижтимоий видео-роликлар” сценарийлари танлови ташкил этилди.

— Танловдан кўзланган асосий мақсад ёшларни табиий ҳамда энерго ресурслардан оқилона фойдаланишга чақириш, давлатимиз томонидан ушбу соҳада амалга оширилаётган тадбирлардаги иштирокида фаолликларини ошириш, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ва улардан унумли фойдалана олиш масъулиятини ёшлар ўртасида тарғиб этиш, уларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш орқали маънавий баркамол шахс бўлиб етишишлари ҳамда жамиятда ўз ўринларини топишларида кўмаклашиш, иқтидорли, ижодкор ёшларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашишдан иборатдир,- дейди Ҳайъат раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбек.- Келгусида бундай танловлар чинакам истеъдод соҳибларини ҳам кашф этишига умид қиламиз..

  шарх6

Танлов шартларига асосан иштирокчилар танлов Низомида келтирилган мавзулар қамрови билан чегараланган ҳолда, келажакда sharh.uz веб-саҳифаси таҳририяти томонидан суратга олиниши имкониятини ҳисобга олиб, ижтимоий видео-ролик сценарийлари лойиҳаларини юборишлари талаб этилган эди.

шарх1

Танлов якуни бўйича жами 11 нафар иштирокчилар томонидан 14 дона сценарийлар танловга иштирок этиш учун, Низомга мувофиқ, белгиланган муддатларда баҳоловчи экспертлар учун тақдим этилди. Баҳолаш якунига кўра, экспертлар гуруҳи томонидан, Низомда келтирилган баҳолаш меъзонлари, шу билан бир қаторда кейинчалик тасвирга олиш жараёнидаги техник ва техкологик омиллари, молиявий имкониятларни инобатга олган ҳолда, ҳисоблаб чиқарилган умумий балларга асосан Авазбек Исламов томонидан тақдим этилган “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш” ҳамда Фаррух Хўжамқулов томонидан тақдим этилган “Она табиатни асранг” мавзуларидаги ижтимоий видео ролик сценарийлари ғолиб деб топилди.

шарх3
Шунингдек, Ирода Мамадраҳимова томонидан йўлланган “Брось Природе Спасательный Круг” номли сценарий рағбатлантирувчи ўринга лойиқ деб топилди.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими жорий йилнинг 7 апрел куни куни Тошкент шаҳридаги Республика Байналминал маданият марказида бўлиб ўтди. Тантанали маросимда танлов иштирокчилари ва ҳамкорларининг мутасадди вакиллари иштирок этдилар. Ғолибларга shаrh.uz веб-саҳифаси таҳририятининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Дилноза Абдуллаева,

uchildiz.uz жамоатчи мухбири.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *