Тараққиётимиз дастурамали

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга

Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар мамлакатимиз тараққиётининг дастурамали ҳисобланади.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Мурожаатнома – мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали” мавзуидаги давра суҳбатида бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

мт
м2

Давра суҳбатида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва республика Ёшлар иттифоқи фаоллари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети профессор-ўқитувчилари, талабалар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

– Мурожаатномада туризмни ривожлантириш, соҳага инвесторларни жалб қилиш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича комплекс чоралар кўриш зарурлиги айтилди,– дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши раисининг ўринбосари Феруза Муҳамеджонова.– Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу борада партия ҳам фаол ҳаракатларни бошлаган. “Ўзбекистон тарихи” телеканали фаолияти ҳақида партия электоратидан таклифлар йиғилмоқда. Бу борада ЎзМУ илмий ҳамда ижодий жамоасидан ҳам ўринли таклифлар чиқишига умид қиламиз.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Ойбек Раҳмонбердиев, ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномасини теран нигоҳ билан ўқиб-ўрганишлари ва тегишли хулосалар чиқаришлари зарурлигини таъкидладилар.

Талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *