«Тарихий савол»га мухтасар жавоблар

Фикрдан фикр уйғонади. Ҳақиқат баҳсларда пайдо бўлиб, юзага чиқади.

Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида намойиш этилаётган ўтмишимизга оид қатор туркум кўрсатувлар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Энг муҳими, бу кўрсатувларда олимлар, турли соҳа мутахассислари иштирокида намойиш этилаётган давра суҳбатлари айниқса ёшлар учун ўзи хос катта сабоқ бўлаётир.

1 2

Бугун намойиш этилган “Тарихий савол” кўрсатувида  Наврўз байрами тарихи, ўтган асрда унга нисбатан қилинган баъзи тажовузлар ва ниҳоят, юртимизда бу байрамнинг тикланиши билан боғлиқ ажиб воқеа-ҳодисалар ҳақида атрофлича сўз юритилди. Кўрсатувда иштирок этишган таниқли филолог олимлар Шомирза Турдимов, Маматқул Жўраев, тарихчи олим Адҳам Аширов ва халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбекнинг бу мавзудаги фикрлари телетомошабинларда катта қизиқиш уйғотди, албатта. Дарҳақиқат, миллий маънавиятимизнинг азалдан қандай омил ва мезонлар негизида шаклланиб келаётгани халқимиз учун энг азиз ва энг миллий байрам – шарқона янги йил бўлмиш Наврўз айёми мисолида ёрқин намоён бўлади. Барчамиз доимо орзиқиб кутадиган ва катта хурсандчилик, шодиёна билан ўтказадиган Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саховатининг, кўп минг йиллик қиёфамиз, олижаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодаси бўлиб келмоқда.

Кези келганда таассуф билан айтиш жоизки, собиқ мустабид тузум даврида топталган қадриятларимиз қатори Наврўз ҳам 1986 йили расман таъқиқлангани ҳали кўпчиликнинг ёдидан чиққани йўқ. Шундай оғир дамларда бир гуруҳ мард ва олижаноб ўзбек зиёлилари Наврўз байрамини тиклаш йўлида маърифат ила курашганларини ҳам яхши биламиз. Улардан бири тарих фанлари номзоди, доцент Шавкат Миралимов эди. У ўша кезда марказ ҳисобланган Москвадаги масъул раҳбарларга Наврўзнинг ҳеч қанақа диний байрамларга алоқаси йўқлигини асослаб хатлар ёзган. Ниҳоят, юртимизда 1990 йил 2 майда “Наврўз халқ байрамини ўтказиш якунлари тўғрисида“ги тарихий ҳужжат имзоланди. Унда аввало Наврўзнинг тиклангани, буни юртимизнинг бутун аҳолиси мамнуният билан маъқуллаб, кўтаринки руҳда кутиб олгани баён қилинган. Шундан буён мамлакатимизда ҳар йили 21 март – Наврўз байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Шундан буён ҳар йили баҳорнинг илк кунларидан юртимизда, шаҳару қишлоқларимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари авжига чиқиши, умумхалқ ҳашари ташкил этилиб, маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар-жойларига янада файз кириши, мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилиши анъанага айланган.

Мамлакатимизда Наврўз байрами 1990 йилда қайта тиклангани муносабати билан Шавкат Миралимов бошчилигидаги бир гуруҳ ижодкорларнинг “Наврўзи олам бугун” деб номланган публицистика, мақолалар ва шеърлар тўплами 50000 (эллик минг!) нусхада чоп этилган эди. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида ҳам бу кун ҳақида кенг ёритилган. Яъни, Наврўз баҳорнинг тенг кунлиги – қуёшнинг ҳамал буржига киришига тўғри келади. Уни байрам қилиш дастлаб ўтроқ деҳқонларда расм бўлган, кейинчалик улар орқали ярим ўтроқ ва кўчманчи туркий халқларнинг ҳам урф-одатларига айланган. Собиқ совет тузуми Наврўзни диний маросимлар қаторида таъқиқлаган бўлса-да, у халқимиз маънавий ҳаётидан озиқланиб, бойиб, мукаммаллашиб бораверди…

 

Миллий қадриятларимиз шу тариқа қадр топиб бораверади, албатта.

Кўрсатув кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди, албатта. Телебошловчилар Нажмиддин Эрматов ва Ҳилола Назировалар кўпчиликнинг дилидаги саволларни бериб, томошабинларни ҳам мушоҳадага чорладилар.

Шундай кўрсатувлар бардавом бўлишига тилакдошмиз.

Муяссар Ниғматова

Нигора Мирзаева, 

халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари

Вам может также понравиться...

Ответов: 3

  1. Bekzod:

    Ассалому алейкум устоз сиз билан кандей боглансам булади иложи буса электрон манзилимга телефон ☎ ракаминзини юборсангиз мани яхши танийсиз Фаргонада мехмон булган эдингиз

  2. Bekzod:

    Рахмат устоз соглигизни асранг келажак учун куп хизмат килишингиз керак

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *