Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳаётимизда она тилига эҳтиёж тобора ортмоқда. Бу эса мутахассислар,

аҳолимизни она тилимизни янада чуқурроқ билишга ундаяпти.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши Олмазор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлиги муносабати билан «Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!» шиори остида нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» ва «Давлат тилида иш юритиш» қўлланмаларининг тақдимотини ўтказди.
photo_2020-09-16_20-28-16.jpg
Тадбирда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилининг қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев, ЎзФА илмий ходими Зоҳида Муқимова ва бошқалар мамлакатимизда давлат тили нуфузини ошириш борасида самарали ишлар қилинаётгани ҳақида гапирди. Тақдимоти ўтказилаётган китоблар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.
«Давлат тилида иш юритиш» қўлланмаси қайта тўлдирилиб, тўққизинчи маротаба нашр этилди. У бугунги кунда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ҳар бир ходимга зарур китобдир.
photo_2020-09-16_20-28-20.jpg
«Ўзбек тилининг изоҳли луғати» эса ҳар бир ўзбекни ўзбек тилини янада чуқурроқ англашга ундайди.
Олмазор тумани ҳокимлигида фаолият юритувчи бўлим бошлиқлари, мутахассислар, шунингдек, тумандаги ташкилот, корхона ва муассасаларда иш ҳужжатлари билан ишлайдиган ходимларга Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти томонидан нашр этилган «Давлат тилида иш юритиш» номли қўлланма тақдим этилди.
photo_2020-09-16_20-28-13.jpg

Д.Маматова, ЎзА

https://uza.uz/oz/society/tarikhimsan-ta-dirimsan-kelazhagimsan-ona-tilim-16-09-2020

***

ТАҲЛИЛИЙ ФИКРЛАР ТАЛҚИНИ

2

   Тадбирда Ўзбекистон МТДП Тошкент шаҳар Кенгаши Девонхона раҳбари Ҳамдам Ниёзов, Матбуот котиби Самариддин Халилов, Тошкент шаҳар ҳокимининг маҳнавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилини қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акмал Рўзитоев, ЎЗФА илмий ходими Зоҳида Муқимова, Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети декани, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Тўлқин Эшбек, Ўзбекистон МТДП Олмазор тумани Кенгаши раиси Рахимқул Махамадиев, халқ депутатлари Олмазор тумани кенгаши котибият мудири ва бошқалар ҳам ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир Олмазор тумани ҳокимлиги биносининг мажлислар залида ҳокимликда фаволият юритувчи бўлим бошлиғлари, етакчи мутахассислари, шунингдек, тумандаги ташкилот,корхона ва муассасаларда иш ҳужжатлари билан ишлайдиган соҳа вакиллари иштирокида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Фанлар Академияси ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти томонидан қайта ишлангани Ўзбек тилининг изоҳли лўғати ва Давлат тилида иш юритиш деб номланган амалий қўлланманинг мазмун- моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

Тадбирда Олмазор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Жахонгир Исроилов туманда она тилимизга бўлган эътибор ҳақида таҳлилий мушоҳадаларини баён этди.

  • Нигора Мирзаева,
  • Олмазор тумани ҳокимининг давлат тили маслаҳатчиси,
  • филология фанлари номзоди

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *