“ТАРОЗИ”НИНГ ИККИНЧИ ПАЛЛАСИ
Ёш журналист Сайёра Аллаева ижодида ранг-баранг мавзулар теран ёритилади. Унинг қуйма сатрларида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари жўш уриб тургандек ўқувчини ҳаяжонга солади. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Курмак ичидаги гуручлар”, “Талаба-лар ижодида маънавият олами” тўпламида “Бугунги матбуот: ютуқ ва камчиликлар” сарлавҳали мақола-лари чоп этилган. Айни пайтда Ахборот хизмати мавзуида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
Ўтмишда «жадидлар» номи билан фаолият юритган, озодлик учун курашган аждодларимизнинг буюк мақсади – юртни озод ҳолда кўриш, халқимизнинг азалий орзуларини рўёбга чиқариш эди. Жадидлар бу йўлда бор куч-ғайратини, ҳатто жонини ҳам аямаган. Уларнинг муқаддас қони тўкилган жой ҳозирда “Шаҳидлар майдони” деб аталади. У ерга нафақат пойтахтимиз аҳли, балки юртимизнинг барча ҳудудларидан келганлар зиёратга борадилар. Бир куни ўша муқаддас жойда иш юзасидан юргандим. Қора рангли энг сўнгги русумдаги машина келиб тўхтади. Ичидан катта ҳаёт остонасида турган келин-куёв тушиб келди. Беихтиёр уларни кузата бошладим. Майдоннинг ўрта қисмига етиб боришгандан сўнггина оппоқ либосдаги келин эътиборимни тортди. Негаки, эгнидаги кийим калта, тор, “ўлганнинг устига тепган”дек олди ҳам дарвозадек очиқ эди… Наздимда муқаддас жой булғаниб қолаётганга ўхшарди… Майдонни озроқ айланган ёшларнинг атрофига дўст-у ёрлари тўпланишди. Қий-чув авжида. Йигитлардан бири шартта кўлидаги шампан виносини силтиб очиб юборди. Ҳамма жойга фонтан мисол отилаётган бадбўй ичимликни кўриб юрагим увушиб кетди. Шаҳид кетган боболаримиз қони тўкилган гўшани расво қилишларига чидаб бўлмасди. Бу ерларга нима учун ташриф буюрганимни унутдим. Ичимда “улар шундай қилишган бўлса, бошқалар бундай қилмас” деб ўйладим. Афсус, чучварани хом санабман. Бир оздан сўнг яна бўлажак ёш оила ташриф буюрди. Булар аввалгилардан ҳам ўтиб тушишди. Бира тўла иккита винони ерга тўкиб сочишди. Ўша ерда нечта шиша бўшаганини кузатиб, нечундир тараққиёт “тарозиси” ҳақида ўйладим. Ортга қайтар эканман, хаёлимни бир фикр забт этарди: “Азиз боболарим! Замондошларимни кечиринг…”
Сайёра АЛЛАЕВА
Оила шундай қурилса, келажакдаги ҳаётларини тасаввур қилиб кўриш мумкин… Долзарб мавзу кўтарилибди.
Fikrlaringizga qo`shilaman. Bunday ishlar makonning qanday va nima maqsadda qurilganligini bilmaslikdan kelib chiqmoqda.Balkim, yoshlar turmush qurib katta hayot yo`liga chiqishdan oldin ajdodlarni xotirlamog`i uchun ulardan duoi fotiha olish uchun biz o`zbeklarda bu kabi maskanlarni yoshlar aylanishar, lekin bu holda emas albatta.
Сайёра АЛЛАЕВА ҳақиқий қалами ўткир, мушоҳадали, ички маданиятли ижодкор қиз экан. Келгусида ундан сермазмун мақолалар кутиб қоламиз.
NIHOYATDA BIR DOLZARB MAVZUNIKO’TARGAN BUALLIFGA ULKAN IJODIY ZAFARLAR TILAB QOLAMIZ! HAMDA KO’PLAB ANA SHUNDAY AJOYIB MATERIALLAR KUTIB QOLAMIZ!
Maqola zo`r yozilgan ekan
Мулохазали мақола. Омад!
Bu kabi illatlar butun bir basharyatni uyg’otmog’i zarur va buni anglab yetgan har bir fuqaro bunga qarshi kurashishni o’z hayotidagi maqsadga aylantirmog’i lozim menimcha!
Bugungi kunda urfga aylanib ulgurgan bunday bema’ni dabdababozlikka qarshi kurashish biz yoshlarning burchi. Bunday t’sirli maqola uchun muallifdan minnatdorman.
Umuman olganda yaxshi, lekin ba’zi kamchiliklar bor.
MAQOLA YAXSHI CHIQQAN AMMO SAL YANA YORITISH KERAK
Mazkur maqolni o’qib o’ylanib qoldim. Shunday bo’lishiga kim aybdor?! Yoshlarmi yoki yoshlarga sharoit yaratib beratotgan ota-ona?