Татьяна Каримова: Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларида фуқаролар уруши ёқасида турган эди

Ўзбекистон суверенитети ва мустақиллигини сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш

президент Ислом Каримовнинг ҳамиша юксак маслаги саналган ва сиёсатининг асосий тамойилига айланган. Бу ҳақда 30 апрель куни Татьяна Каримова Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси хотирасига бағишланган анжумандаги сўзида айтиб ўтди.

 “Ўзбекистоннинг янги тарихи, жумладан, мамлакатнинг мустақилликка эришиши Ислом Каримовнинг ҳаёти, фаолияти ҳамда мероси билан чамбарчас боғлиқдир. Унинг юксак давлатчилик тафаккури, келажак қадамларни олдиндан ҳисоблаб чиқиш салоҳияти Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам муносиб эътироф этилган”, – деб қайд этди биринчи президентнинг рафиқаси.

“Ислом Каримов жуда мураккаб ва ўта зиддиятли даврда давлат тепасига келди. Ўша вақтда республика фуқаролар уруши, миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тўқнашув ёқасида турган эди. Таъбир жоиз бўлса, ўлка аланга ичида қолган, айрим жойларда қон ҳам тўкилган эди. Ўзбекистон учун мамлакатни юзага келган бошбошдоқликдан олиб чиқиб кета оладиган етакчи жуда ҳам зарур эди. Ана шу паллада Ислом Каримов залворли масъулиятни жасорат ила ўз зиммасига олди”, – дея фикрларини давом эттирди Татьяна Каримова.

“Каримов раҳбарлигида миллий ғурур ва халқнинг қадр-қиммати, унинг бой тарихи, маданияти ҳамда маънавий қадриятлари тикланди. Президент Каримов кўп бора таъкидлаганидек, ягона мақсад ва ғояга эга бўлмаган жамият ҳалокатга маҳкумдир, у ҳам ички, ҳам ташқи душманлар қўлида ўйинчоққа айланади. Миллий истиқлол мафкураси эса инсонларни мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлаш каби эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиради”, – деб таъкидлади Татьяна Каримова.

“Каримов маърифий ўқишлари: Ислом Каримов – мустақил давлат асосчиси” деб номланган республика илмий анжумани биринчи президент номидаги ёдгорлик мажмуаси ва Каримов Фонди томонидан, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Самарқанд давлат университети кўмагида ташкил этилди. Анжуманда тарихчи, сиёсатшунос, журналист ҳамда илмий доира вакиллари жам бўлди.

Маърифий тадбирда Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётини такомиллаштириш, жамиятни модернизациялаш, бозор иқтисодиётини шакллантириш, тарихий-меъморий меросни асраб-авайлаш ҳамда Ўрта Осиё мутафаккирлари меросини ўрганишда Ислом Каримовнинг ўрни каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Фото: Facebook/Karimov Foundation
Фото: Facebook/Karimov Foundation

Анжуманда Каримов маърифий ўқишлари бундан буён анъана тарзда ҳар йили баҳорда Ислом Каримовнинг киндик қони тўкилган шаҳар – Самарқандда ўтказилиши маълум қилинди.

https://kun.uz/news/2019/05/02/tatyana-karimova-ozbekiston-mustaqillikning-dastlabki-yillarida-fuqarolar-urushi-yoqasida-turgan-edi

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. Islom Karimov bu nom hech qachon hech kimning yoddidan chiqmaydigan ism. bu inson biz uchun, O’zbekiston uchun borini berdi. Islom do’da haqida qancha yaxshi fikrlar bildirsak, shuncha oz

  2. Islom Karimov bu inson qalbimizda abadiy yashaydilar. Ular haqida qancha gapirsak ham kam .

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *