Таълимда муаммо кўп, аммо…

Бу мавзуда Президентимиз бор ҳақиқатни айтганидан кейин

ҳам кўп мутасаддиларни уйғотиш қийин бўлаяпти. Айни шу мавзуда «Муносабат» жонли кўрсатувида очиқча, дангал айтилмоқда! Яқинда «Маҳалла» телеканалида «Машварат» кўрсатуви муаллифи Ғофир Жабиев ҳам шу мавзуда яхши кўрсатув тайёрлади. Унда ДТМ масъул ходимлари Улуғбек Нурматов ва Акмал Баратовлар қанчалик куюнчаклик билан гапирганларини кўрсангиз, ўзингиз тан берасиз. Қолгани ўзимизга боғлиқ. Таълим соҳасини буюк аждодларимиз анъанасига хосу мос равишда қайта изга солмасак, авлодларга катта хиёнат қилган бўламиз, дейди Дониш домла https://kun.uz сайтидаги навбатдаги залворли хабарни ўқиб ва ҳаммани ўқишга даъват этиб.

тв3

тв тв1

«Менга қолса ўқитувчининг маошини 10 баравар оширардим. Лекин иқтисодиёт оғир аҳволда»

19 май куни Улуғнор тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Президент Ўзбекистон иқтисодиёти жуда оғир ҳолатда экани ҳақида айтиб ўтди.

«Олтиариқдагидек Андижонда ҳам узум қилса бўлмайдими? 4 сотих ерга қанча узум қилса бўлади? Нега олтиариқликларнинг 10тадан машинаси бор. Чунки меҳнат қилади улар. Қаерда узум бор бўлиб, сотолмаётган бўлсанглар, менга айтинглар, мен сотиб бераман.

Мана бугун «Обод қишлоқ» қиляпмиз. Ҳаммма қарсак чалиб, урре-урре қиляпти. Лекин «Обод қишлоқ»даги уйда вазият ўзгармаса, ейишга овқат бўлмаса, кийими бўлмаса, боласига китоби бўлмаса, бунақа қишлоқ кимга ёқади, кимга керак бундай «Обод қишлоқ».

Ҳурматли ҳокимларимизга, фаолларга ҳамма чораларни «тўққиз пулдек» тушунтириб бердим. Энди одамларни норози қилсанглар, бу хиёнат бўлади. Катта пул бердим, етмаса яна бераман.

Очиғини айтишим керак, иқтисодиётимиз жуда оғир вазиятда, жуда оғир кунларни бошдан кечиряпмиз. Қанийди, қўлимда бўлса, биринчи навбатда мактаб ўқитувчисининг ойлигини 10 баравар ошириб қўярдим. Мен ўзим университетда ишлаганман, бу иш қанчалик қийинлигини биламан. Бизнинг энг катта хатоимиз мактаблардаги ўқитувчиларни йўқотдик. Мактабларда 11 йиллик таълимни қайтардик, аммо аввалги домлаларни қайтара олмаяпмиз. Хафа бўлмасин ҳеч ким, буни мен айтмасам, ҳеч ким айтмайди, ҳозир аввалгидек домлалар йўқ.

Таълим соҳасида ишимиз анча орқага кетган. Коллеж, коллеж, коллеж дедик. Кимга керак Қўрғонтепада, чўлнинг ўртасида мармар коллеж? У коллежларни қуришдан кўра, мактабнинг домласига ойлик бериш керак эди. Энди бу коллежлар мутлақо ҳеч кимга керак эмас.

Бу соҳада 16 йил ишлаганман, жуда яхши биламан. Коллеж керак, фақат битта туманга битта керак. Туман учун талаб бор мутахассисларни тайёрлаш учун керак.

Аввалги учрашувимизга бир йил ўтди. Бир йилдан кейин ҳам қарсакбозлик қилишларингни истамайман.

Яна бир марта қайтараман, бугундан бошлаб Андижонда талабчанлик 10 марта ортади», дея президентнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» мухбири.

https://kun.uz/90527834

Вам может также понравиться...

Ответов: 3

  1. Bu toģri gap. Bugungi kunda ta’lim sohasiga kõp e’tibor qaratilayapti. Ammo ba’zi hududlarda, chekka- chekka qishloqlarda kadrlar yetishmovchiligi muommosi haligacha õz yechimini topib ulgurgani yõq.

  2. Ta’lim sohasini jadal rivojlantirish yo‘lidagi to‘siqlarni bartaraf etish bo‘yicha chora-tadbirlar ko‘rilishi yuzasidan kõplab dasturlar ishlab chiqilyapti. Malakali kadrlarni tayyorlash ishlari amalga oshirildi va bu boradagi ishlarni yangi bosqichga ko‘tarish maqsadida qabul qilingan bir qator hujjatlar imzolandi. Õqituvchilarning oyligini 10 baravar oshirilishi haqiqatdan ham iqtisodiyotimiz kõtara olarmikan? degan savol o‘ylantirayapti?

  3. Darxaqoqat kollej kerak deyildi ammo savodsizlikdan boshqa xech narsa bolmadi.Qanchadan qancha kollej bitiruvchilari ishsiz yurishibdi.Xaqiqatdan o’sha kollejlarga ajratilayotgan mablag’larni maktab o’qituvchilariga berilsa xam bilimli yoshlar soni ortadi xam yoshlarimzni bir yil bolsa ham vaqtlari muximroq ishlar uchun sarflanardi

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *