Телесухандоннинг маҳорат дарси

Тележурналистика соҳасида маҳорат мактабларининг ўрни беқиёс.

Бўлғуси журналистлар таниқли тележурналистлар, дикторлардан маҳорат сирларини ўрганадилар.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Журналистика факультетида Ўзбекистон халқ артисти, «Фидокорона хизматлари учун» ва «Дўстлик» орденлари соҳибаси Галина Мельникова маҳорат дарсларини ўтмоқда.

– Факультетимизда кўплаб таниқли публицистлар, тележурналистларнинг маҳорат мактаблари (мастер-класслар) ташкил этилган. Бундай маҳорат мактабларида сабоқ олаётган талабаларимиз келгусида ана шундай устозлардек етук журналистлар бўлиб етишадилар, деган умиддамиз,– дейди факультет декани Маҳлиё Мирсоатова.– Бугун навбатдаги ижодий учрашувимизга таниқли сухандон, Ўзбекистон халқ артисти Галина Мельниковани таклиф этганмиз. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 23 декабрь куни “Галина Мельниковага «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонини бериш тўғрисида”ги фармонини кенг жамоатчилигимиз хушнудлик билан кутиб олди. Фармонда қайд этилишича, Галина Мельникова «Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, дикторлик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун» тақдирланган.

м2

Галина Витальевна Мельникова 1936 йил 23 декабрь куни туғилган. У 1956 йилдан бери Ўзбекистон телевидениесида ишлаб келмоқда. Ўтган шунча давр мобайнида у ҳар куни «Ахборот» кўрсатуви, байрам концертлари, репортажлар, ҳукумат тадбирлари бошловчиси сифатида хонадонларимизга “ташриф” буюради. Унинг ширали ва тиниқ нутқи ҳар биримизнинг хонадонимизга, қалбимизга кириб борган. У узоқ йиллик меҳнати давомида ойнаи жаҳон орқали кўплаб дустурларни, ахборот эшиттиришларини олиб борди. Унинг нутқи ўзига ҳос жозибага эга.

Телевидение шиддат билан ўзгарган замонда ҳам, жонли эфирга чиқишга тўғри келган фурсатларда ҳам у студия меҳмонларига, шоирми, ёзувчими, мамлакатимизнинг таниқли шахсларими, учувчи ё олимларми, барчасига индивидуал ёндашиб қизиқарли суҳбат уюштириш қобилиятига эга.

Олий тоифали диктор Галина Мельникова «Дўстлик» ордени, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони, «Олтин қалам» мукофоти ва Россиянинг Пушкин номидаги медали билан тақдирланган.

Галина Мельникова кўплаб истеъдодли сухандонларни эфирга олиб чиққан устозлардан ҳисобланади. Унинг шогирдлари сафидан ЎзМУ Журналистика факультети талабалари ҳам ўрин эгаллашларига умид қилса бўлади. Талабалар билан бўлган самимий мулоқотда у босиб ўтган ҳаёт йўли, тележурналистиканинг машаққати ва шарафли йўли хусусида тўхталди.

Маҳорат дарсида журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошриш тизимини такомиллаштириш, ўқув жараёнини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан бойитиш, талабаларнинг амалий билим ва кўникмаларини шакллантириш, «устоз-шогирд» анъанасини ривожлантириш масалалари ҳусусида фикр алмашилди.

Талабалар машҳур сухандон-журналистга ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар ва атрофлича жавоб олдилар.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *