Тилшунос ва таржимашунослар анжумани
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб муаммолари” мавзуига бағишланган республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Унда республикамиз олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тилшунос олимлар, таржимашунослар, ёш тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этдилар.
Анжуманни кириш сўзи билан очган ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Файзулла Агзамов мамлакатимизда чет тилларини ўрганишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ғоят муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди. Айни пайтда , таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш борасида қатор вазифалар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу йил ЎзМУ ташкил этилган “Тил маркази” ҳам таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, талаба-ёшларнинг инглиз ва бошқа тилларни, хорижлик ёшлар ўзбек тилини мукаммал ўрганишларига хизмат қилади.
Илмий-амалий анжуманда ЎзМУ Хорижий филология факультети Инглиз филологияси кафедраси профессори Ўткир Юсупов, Самарқанд давлат университети профессори Шаҳриёр Сафаров, Урганч давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Ребекка Миртин, Жиззах давлат университети профессори Муҳаммаджон Холбеков, Камолиддин Беҳзод номидаги Рассомчилик ва дизайн институти доценти Лайло Рауповаларнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришга оид маърузалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Анжуманда талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Улуғбек Усмонов,
ЎзМУ Олий журналистика курси магистранти
***
Ушбу мавзуда энг оммабоп миллий сайтлардан бири: https://kun.uz да ҳам ёритилди.
***
ЎзМУда “Замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб муаммолари” мавзуига бағишланган республика илмий-амалий анжуман ўтказилди
Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб муаммолари” мавзуига бағишланган республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
ЎзМУ Ахборот хизматидан хабар беришларича, мазкур анжуманда республикамиз олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тилшунос олимлар, таржимашунослар, ёш тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этдилар.
Анжуманни кириш сўзи билан очган ЎзМУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Файзулла Агзамов мамлакатимизда чет тилларини ўрганишга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ғоят муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларга ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратилди. Айни пайтда чет тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш борасида қатор вазифалар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу йил ЎзМУ ташкил этилган “Тил маркази” ҳам таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш, талаба-ёшларнинг инглиз ва бошқа тилларни, хорижлик ёшлар ўзбек тилини мукаммал ўрганишларига хизмат қилади.
Илмий-амалий анжуманда ЎзМУ Хорижий филология факультети Инглиз филологияси кафедраси профессори Ўткир Юсупов, Самарқанд давлат университети профессори Шаҳриёр Сафаров, Урганч давлат университети Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Ребекка Миртин, Жиззах давлат университети профессори Муҳаммаджон Холбеков, Камолиддин Беҳзод номидаги Рассомчилик ва дизайн институти доценти Лайло Рауповаларнинг замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришга оид маърузалари тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Анжуманда талабалар бу мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
https://kun.uz/2016/04/15/ozmuda-“zamonaviy-tilshunoslik-va-tarjimashunoslikning-dolzarb-muammolari”/
***
Ушбу мавзуда ЎзА мухбирининг қуйидаги мақоласи ёритилди:
Тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб масалаларига бағишлаб илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Ф.Аъзамов ва бошқалар мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши, ахборот-коммуникация технологияларини фаол ўзлаштириши, замонавий касб-ҳунар, хорижий тилларни ўрганиши учун барча имконият яратилганини таъкидлади. Таълим тизимининг барча босқичларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида ўғил-қизларимиз муайян мутахассислик бўйича таълим олиш билан бирга хорижий тилларни ҳам пухта ўрганмоқда.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бундай йигит-қизлар сафини янада кенгайтириш, уларнинг халқаро кўламда илм олишга бўлган қизиқишини кучайтириш, хорижий тилларни билиш даражасини юксалтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Мамлакатимизда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш, хорижий тилларни пухта ўзлаштирган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Шунингдек, ўзбек тилидан жаҳон тилларига ва жаҳон тилларидан ўзбек тилига таржималарни кенг йўлга қўйиш, хорижий тилларни мамлакат таълим тизимида изчил ва чуқур ўргатиш, иқтидорли етук мутахассисларни тайёрлашга катта аҳамият қаратилмоқда.
Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур анжуман ҳам хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришдаги энг илғор тажрибаларни оммалаштириш, замонавий тилшунослик ва таржимашуносликнинг долзарб масалаларини назарий ва амалий жиҳатдан кенг таҳлил этиш имконини беради.
Анжуманда тилларни қиёсий ўрганиш муаммолари, таржимашуносликнинг назарий ва амалий асослари, қиёсий тилшунослик ва таржимашунослик, соҳа мутахассислари малакасини ошириш масалаларига бағишланган маърузалар тингланди.
Xozirgi kunda har qanday malakali kadr chet tillarini bilishi lozim.
Bu kabi konferensiyalar juda ko’plab o’tkazilmog’i lozim.