Тинчлик-осойишталик барқарорлиги йўлида

Назарбоев ШҲТнинг аҳамияти ва ядровий хавф ҳақида гапирди

Жаҳон 16:39 4089

Тошкентдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бошланиши арафасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Россиядаги «Россия 24» телеканалига интервью берди ва ШҲТ тузилишидан мақсад, унинг аҳамияти ҳақида, шунингдек, ядровий хавф ҳақида гапириб ўтди.

«Шанхай ҳамкорлик ташкилотини Евроосиёдаги жуда муҳим ташкилот деб биламан. Ташкилотнинг вазифаларидан асосийлари, биринчидан минтақадаги хавфсизликни таъминлаш, иккинчидан — иқтисод, учинчидан гуманитар йўналишда ҳамкорликни таъминлаш», деган президент ТАСС ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусманга берган интервьюсида.

У ядро хавфсизлиги масаласига алоҳида тўхталган.

«Биз бу йили полигон ёпилганининг 25 йиллигини қайд этиб ўтишни истаймиз. Олимлар ва сиёсатчиларни  инсониятга катта хавф солиб турган муаммога эътибор қаратишга таклиф этамиз. 15 минг ядро каллаклари сайёрамизни неча марта йўқ қилиб юборишга қодирлиги ҳақида ҳеч ким ўйлаб кўрмаяпти.

Экологик фалокатлар, иқлим исиши ва бошқа ўзгаришлар ҳақида гаплашамиз.  Ўйлайманки, бу жуда муҳим масала ва барча бу ҳақида қайғуриши керак», дея қайд этган Назарбоев.

Назарбоевнинг айтишича, АҚШ саъйи ҳаракатлари билан Тинч океани ва Трансатлантика минтақаларида эркин савдо ҳудудларнинг ташкил этилиши, Евроосиё мамлакатларида муқобил иқтисодий блокни шакллантириш масаласини кун тартибига чиқарган.

«Агар АҚШ Тинч океани ва Трансатлантика минтақасида эркин савдо ҳудудини тузса, биз ўртада қолиб кетамиз. Шу сабабли бу ерда учинчи иқтисодий ҳамжамият, улкан ва ўта муҳим бўлган учинчи уюшма пайдо бўлмоқда», деган у.

Бугун, 23 июнь куни Тошкентда ШҲТ саммити очилади. Унда 11та ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. Шулардан энг муҳими ташкилотга асос солинганининг 15 йиллиги муносабати билан имзоладиган «Тошкент декларацияси» битимидир.

http://kun.uz

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *