Тошкент-Хива бўйлаб “Afrosiyob” тезюрар поездида яйраймиз!
Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли далада, деганларидек, устозларнинг хаёли
талабаларида, бу ёшларнинг хаёли олисдаги уйларига бориб-келишда, дейди Дониш домла.
Ҳар йили бирор байрам яқинлашса пойтахтдан олисроқдаги вилоятлардан келишган талабалар уйларига бориб-келиш ҳаракатига тушиб қоладилар. Шундай пайтларда минг чақиримдан наридаги Хоразм вилоятидан келишган талабаларимни ўйлаб «эзилиб» юрардим. Қуйидаги хушхабарни ўқисангиз Хоразм ҳам «бир қадам» бўлиб қолганидан баҳри-дилингиз очилиб кетади.
Тошкент – Хива йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди
Бугун ушбу қатновнинг илк йўловчилари «Тошкент» жанубий вокзалидан қадим ва навқирон шаҳар томон барча қулайликларга эга поездда йўлга чиқди.
Президентимиз 2017 йил январь ойида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Урганчдан Хивагача темир йўл ва Хива шаҳрида замонавий вокзал барпо этиш, бу йўлда электропоездлар, келгусида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш лозимлигини қайд этган эди. Қисқа фурсатда бу эзгу ташаббус амалга ошди.
Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафтада Хоразм вилоятига ташрифи чоғида “Хива” темир йўл вокзалининг янги биноси ва бу ерда йўловчилар учун яратилган шароитлар билан танишган эди.
Вокзал биноси Хоразм меъморчилиги намуналарини ўзида акс эттириб, унда замонавий VIP зал, она ва бола, тиббиёт хоналари мавжуд. Вокзалда 35 ишчи бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатади. 20 ўринли меҳмонхона юртдошларимиз ва туристларга қўшимча қулайлик яратади.
Сўнгги фикрлар