Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Тошкент шаҳар ИИББ шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси “Улуғ халқнинг мангу қўшиғи” мавзусига бағишланди.
Тадбирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбеков маъруза қилди.
Маърузачи сўзга чиқиб, барчани 10 декабрь куни нишонланган Ўзбекистон Республикаси мадҳияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан табриклади. Мадҳияда ўзбеклар халқига хос Ватанга садоқат, анъаналарга ҳурмат ва эҳтиром каби фазилатлар ўз ифодасини топганини, шунингдек давлат мадҳияси юрт тимсоли бўлиб, унинг маънавий қадриятларини тараннум этувчи, фуқароларда юксак ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашини таъкидлаб ўтди.
Ахборот хизмати
Сўнгги фикрлар