Туб ўзгаришлар руҳияти ҳар бир хонадон руҳиятига айланмоқда

Айнан шу жумла билан Фарғона шаҳри Шароф Рашидов номли маҳалла аҳли

ва фаоллари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан ўз муносабатларини ифодаладилар. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқриш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Република кенгаши ҳамкорлигида аҳоли ўртасида тарғибот семинарлари доирасида Фарғона шаҳри 2-сонли тиббиёт коллежида ЎзМУ ва ФарДУ профессор-ўқитувчилари иштирокида 5 январь куни бўлиб ўтди. Фуқаролар билан учрашув ўтган йилда уларнинг ҳаётида рўй берган сифатли ўзгаришларни сарҳисоб қилишдан бошланди.

ё2 ё1

– Маҳалламиз фуқароларининг ҳаётида рўй берган жиддий ўзгаришлардан бири,– дейди маҳалла фуқароси Гулсорахон Йўлдошева,– катта хажмда уй-жойларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Кўп қаватли уйларнинг ҳар бир йўлаги, томларини таъмирланишига катта маблағлар ажратилди.Ҳар бир уй ва кўча ободлигига катта эътибор қаратилмоқда. Аммо бу ижобий жараёнлар олдинга қараб ривожланиши учун нафақат маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари, балки ҳар бир фуқаронинг фаоллиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Уйимиз, кўчамиз тозалиги, қолаверса, ҳудудимиздаги мавжуд муассаса ва иншоотларни самарали фаолият олиб боришида ҳар биримиз тартиб-интизомга риоя қилишимиз, фуқаролик фаоллигимизни оширишимиз зарур.

Дарҳақиқат, Мурожаатномада халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойларни қуриш лойиҳаси амалга оширилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўтган йили шаҳар ва қишлоқларимизда 3,5 миллион квадрат метрдан зиёд намунавий ва кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилди. Бу лойиҳанинг Фарғона шаҳри бўйича 2018 йилда амалга оширилиши бўйича ҳам иш режаси ишлаб чиқилгани гапириб ўтилди.

– 2017 йилни мамнуният билан кузатдик, чунки ўтган йил нафақат ҳокимиятнинг халққа, балки халқнинг ҳам ҳокимиятга билдирган фикр-мулоҳаза ва таклифлари йилига айланди. У том маънода инсон манфаатлари йили сифатида тарихимиздан жой олди,– дейди нафақахўр С.Златогорская.– Мен бутун умр Ўзбекистонда яшадим, ишладим, нафақага чиқдим. Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатларида аҳоли маоши, нафақалар ва бошқа ижтимоий тўловларни босқичма-босқич ошириш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқилганлигига алоҳида эътибор қаратдилар. Бу эса эртанги кунимга ишонч билан қарашимга, набираларим ва эварамнинг келажаги шу замин билан боғланишига катта умид бағишлайди.

Тадбир давомида Мурожаатномада таъкидланган Ёшларга оид давлат сиёсатининг устивор йўналишлари хусусида ҳам алоҳида фикр алмашинилди. Жумладан, ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, ёшлар хорижий тенгдошлари билан илм фан, маданият, тадбиркорлик, спорт ва бошқа соҳаларда мулоқот ўрнатишлари учун Ўзбекистон ёшлари халқаро Ассоциациясини ташкил этилиши жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Имконияти чекланган ёшларнинг ижтимоий адаптацияси борасида Фарғона вилояти бўйича Ёшлар иттифоқи амалга ошираётган ишлар ҳам таҳлилга тортилди. Хусусан, турли кўриниш ва даражадаги ногиронлиги мавжуд ёшларга ижтимоий ҳимоя, уй-жой, иш ўрни билан таъминлаш масалалари бўйича аниқ йўл-йўриқлар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Тадбирда 2018 йил Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинганлиги замирида қанчалик улкан маъно мужассамлиги ҳақида сўз юритилди. Бу маънода Фарғона вилояти аҳолиси ва иқтисодиёти учун долзарб ҳисобланган муқобил энергия манбалари хусусида фикр алмашилди. Учрашувда иштирок эган мутахассислар фикрига кўра, Фарғона водийси иқлими учун хос ва мос бўлган шамол айланаси технологиясини ҳозиргача Ғарбий Европанинг қатор мамлакатлари дунё бозорига етказиб беради. Аммо ушбу инновацион ишланмани республикамиз ёш олимлари Ватанимизнинг турли минтақалари иқлимига мослаштириб, дуне бозоридаги таннархи деярли икки баробар арзон ишлаб чиқилиши устида жиддий изланишлар олиб бораётганлари эътироф этилди.

Маҳалла фуқароларидан М. Камолова, Л Семизорова, О.Шодмонова, Ф.Қорабоевлар маҳаллада бандлик масаласи ечими, миллатлараро тотувликни таъминлаш, нафақага чиққан, болалар ва ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиши бўйича билдирга қимматли фикрлари маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди. Хусусан, болалар учун махсус майдончаларни барпо этиш таклифи барча фуқароларга маъқул келди.

Мурожаатномада суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш, “хабеас корпус” институтини қўлланишини жорий этиш ва тергов олиб боришда суд назоратини кучайтиришга алоҳида диққат қаратилган. Маҳалла фуқаролари билан ҳуқуқ-тартибот тизими кўп тармоқли соҳа экани, “хабеас корпус” институти мазмуни ва мақсадлари хусусида ҳам мулоқот олиб борилди.

– Юртбошимизнинг парламентга Мурожаатномасида энг аввало, юрт, халқ қайғуси, миллат келажаги ўз аксини топган. Бизнинг маҳалламиз аҳолиси буни тўла тушингани, руҳиятида янги куч пайдо бўлгани ҳар бир гурунгда, ҳар бир учрашувда эътироф этилмоқда,– дейди Шароф Рашидов номли маҳалла фақуаролар йиғини раиси К. Турғунбоев.– Умид қиламанки, кўтаринки кайфият янги йилда ҳам бизнинг ишларимизга тамал тоши бўлади. Зеро, Ватанимизни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари сафига киришида ҳар биримизнинг ҳиссамиз салмоқли бўлиши керак. Бу йўлда белни боғлаб, чарчамасдан ишлайлик.

Ёқутхон Маматова,

ЎзМУ Журналистика факультети доценти, филология фанлари доктори

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *