Тупроқ ҳосилдорлигини оширишда самарали усуллар ўрганилмоқда
Унда депутатлар, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари,
соҳа мутахассислари ҳамда олимлар иштирок этди.
Конференцияда тупроқ ҳосилдорлигини ошириш, органик моддалар билан бойитиш, уларнинг кимёвий, физикавий, агрокимёвий, экологик ва мелиоратив ҳолатларини яхшилашда янги самарали усуллардан фойдаланиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида ёш олимларнинг “Тупроқ унумдорлигини оширишда экологик соф ресурс ва тежамкор технологиялар” кўргазмаси ҳам ўтказилди. Шунингдек, фаол қатнашган 10 нафар олимлар ғолибликни қўлга киритиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Конференция икки кун давом этади.
Инобат Аҳатова, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/tupro-osildorligini-oshirishda-samarali-usullar-rganilmo-da-04-12-2018
Сўнгги фикрлар