Туркиянинг нуфузли университетларидан бирида бюджет асосида таҳсил олишни хоҳлайсизми?
Эҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди, дейди Дониш домла бугунги ёшларга
ҳавас билан боқиб. Ўсмир ёшида бўлиб қолсам, албатта бундай имкониятни бой бермасдим ва қардош Туркия университетларида таҳсил олиб, халқаро миқёсдаги етук кадр бўлиб етишиб, жонажон Ўзбекистоним тараққиёти учун янада самаралироқ хизмат қилган бўлур эдим. Тараққиёт бобида шундай кунлар келадики, хорижликлар Ўзбекистон билан Туркия технологиялари, илм-фани, иқтисодиёти, ишлаб чиқариш соҳалари, тили , дили ва дини бир бўлган қардошларнинг яшаш даражалари ўртасида тафовутни тополмай қоладилар. Бундай бахтга эришиш — бугунги иқтидорли ёшларимиз қўлида. Худди шундай улуғвор мақсадларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳам Туркиянинг 4 та нуфузли университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган. Бу умидбахш ҳужжатларда келгусида қўшма факультетлар ташкил этиш режалари ҳам бор.
Қиссадан ҳисса шуки, таълим олиш борасида яратилаётган барча имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланиб қолинг, азиз ёшлар!
Дониш домла
Сўнгги фикрлар