Туркия тинчлик-осойишталик йўлида
Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги
элчихонаси «15 Июль Террористик давлат тўнтаришга уриниш ва терроризмга қарши кураш борасидаги сўнгги вазият» мавзусида матбуот анжуманига таклиф этади.
МАТБУОТ УЧУН АХБОРОТ
2018 йил 15 июль — Туркия армияси сафига сизиб кирган, зобит ниқобидаги террористик ташкилот аъзолари томонидан 2016 йилда амалга оширилган лекин ўз демократияси, миллий ғояси ва мамлакатига эга чиққан турк халқи томонидан муваффакиятсизликка учратилган хоин давлат тўнтаришга уринишнинг икки йиллиги санасидир.
Турк халқининг 251 шаҳид бериб, қўлга киритган демократия ғалабаси муносабати билан 2018 йил 15 июль куни Туркияда ва мамлакатнинг хориждаги барча ваколатхоналарида турли маросим ва тадбирлар ўтказилади.
15 июль Террористик давлат тўнтаришга бўлган уринишга доир тафсилотлар, унинг орқасидаги кучлар ва ўтган 2 йил давомида уни амалга оширган Фетуллаҳчи террор ташкилотига (FETÖ) қарши кўрилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот бериш мақсадида 2018 йил 13 июль куни соат 17:00 да Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонасида Фавқулодда ва мухтор элчи Ахмет Башар Шен томонидан «15 Июль Террористик давлат тўнтаришга уриниш ва терроризмга қарши кураш борасидаги сўнгги вазият» мавзусида матбуот анжумани ўтказилади. Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Мазкур матбуот анжуманида иштирок этишни ҳохловчи журналистлардан қуйидаги телефон рақамлари орқали (ёки e-mail орқали) иштирок этишини тасдиқлашлари сўралади.
Манзил:
Туркия Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси
Тошкент шаҳри, Ак. Я. Ғуломов кўчаси 87
Тел: +998 71 236 03 70 / 113 03 42 Факс: +998 71 120 73 83 (Матбуот хизмати)
E-mail: taskent@byegm.gov.tr
Сўнгги фикрлар