УЙДА ҚОЛИНГ!!!
Ўзингизни ва оилангизни эҳтиёт қилинг!!!
Бугун инсониятни таҳликага солаётган COVID-19 инфекцияси юртимизда қайд этилгандан буён ҳар бир ҳудудда унинг олдини олишга қаратилган барча имкониятлар ишга солинмоқда. Президентимизнинг бу борадаги мурожаатини барча фуқаролар эътибор билан ўрганиб, келажакка умид билан яшамоқда. Албатта, шифокорлар маслаҳатига амал қилган инсон коронавирус балосига йўлиқмайди. Диагностика, даволаш, карантин ишлари даврида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланаётган шифокорларимизнинг тавсиялари, хусусан, санитария-гигиена талабларига амал қилсак, мазкур пандемияни, албатта, енгиб ўтамиз.
Ҳурматли ватандошлар, ногиронлиги бўлган шахслар! Врач-эксперт мутахассис сифатида Сизларга қуйидагиларни тавсия қиламан:
Вирусни фақат кўчадан олиб кириш мумкин. Шу туфайли қуйидагилар тўғри бажарилса иншаоллох ўзимизни ва яқинларимизни асраган бўламиз:
1) кўчага бехудага чиқмаслик!
2) чиқиш керак бўлиб қолса ( аптека, озиқ-овқат ) албатта маска, перчатка! Ундан ташқари ўзи билан уйдаги тоза ювилган 2 та целлофан халта олиш!
3) магазинга борганда кираётганда иложи борича эшикни ручкасини ушламасдан очиш!
4) фақат зарур доналик целлофан упаковкалик егуликни олиб, ўзингиз билан уйдан олиб келган тоза халтага солиш!
5) иложи борича пластик билан тўлов қилиш! Агар нақд пул ишлатилса қайтимини ва ушлаган пулларингизни ва ушлаган пластик, ёки телефонингизни бошқа 2-чи уйдан олиб келган халтага солиш!
6) уйга келганда, агар уйда одам бўлса, иложи бўлса эшикни ўзингиз очманг! Агар ўзингиз калит билан очадиган бўлсангиз калитни бояги 2-чи халтага ( пул, телефон, пластик ) ли халтага солиб киринг!
7) қўлиздаги иккала халтани яқинларингизни қўлига берманг! Йўлакда қолдиринг!
8) энг қиска йўл билан тўғри ваннага бориб тўлиқ ечиниб кийимларингизни қоқмасдан ечинг ва алоҳида халтага солинг!
9) маска, перчаткаларни алохида мусор халтага ташланг!
10) яхшилаб чўмилинг!
11) уйда тайёрлаб қўйган, дазмолланган бошқа кийим кийинг!
12) янги перчатка кийиб кўчадан келган кийимларингиз ва ишлатилган сочиқларни иложи бўлса Кир машинада ювинг, ёки қуёшда икки кунга қуритишга илинг! Оёқ кийимни ювинг! Ваннагача босиб келган йўлни намлаб артинг! Ховлида яшасангиз юрган йўлларингизга хлорли эритмадан сепинг!
13) қайтадан қўлингизни ювинг! Антисептик сепинг!
14) магазиндан олиб келган пакетли озиқ-овқатларни пакетини нам латтада артиб жойига қўйинг!
15) 2-чи халтадаги пластик, телефонларни нам латтада артинг, пулларни ювиб (қизиган дазмолда) қуритинг!
16) ишлатилган целлофан халталарни ташланг ёки яхшилаб совунлаб ювиб қуритинг!
17) Яна қайтадан қўлларизни ювинг, оғиз-бурунни чайиб ташланг!
18) Хоналарни бир кунда 3-4 маротаба 30 минутдан эшик-деразаларни очиб шамоллатинг!
Азиз ватандошлар, хонадонимизни тоза сақлаш керак, акс холда вирусни юқтириб олиш эхтимоли ЖУДА БАЛАНД! Аллох ҳаммамизни асрасин!
Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга қуйидаги эълонни ҳам билдирмоқчиман:
Ногиронлиги бўлган шахслар, сурункали касалликка чалинганлар ҳамда кекса ёшдаги қариялар, иммунитети паст бўлганлар вирус билан касалланиш хавфи юқори бўлиши тўғрисида огоҳлантираман.
Короновирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида,
2020 йил апрел ойида қайта ТМЭКдан ўтиши лозим бўлган шахслар белгиланган муддатда (яъни апрел ойида) қайта кўрикдан ўтмасалар, пенсия тўлови тўхтатилади, лекин 1 ойдан кейин яна қайта ногирон деб тан олинган тақдирда тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб пенсия тўлаш давом эттирилади, (“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 55- моддаси).
C O V I D — 19
ЮҚТИРИШ ЙЎЛЛАРИ: | КАСАЛЛИК КЕЧИШИ: |
ОдамларТелефонИдиш-товоқлар,
сочиқлар Озиқ-овқат Кийим Барча қўл тегадиган юзалар – эшик тутқичи, лифт кнопкаси…. |
5-6 кунда сезиладиБурун, томоқда кучли қуруқликꜜ
Йўтал 3-4 кунда ꜜ Температура кўтарилиши, юқори температура ꜜ 50% ўпка зарарланган
|
ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ: | УМУМИЙ ПРОФИЛАКТИКА: |
70%ли этил спиртиБарча антисептик воситалар70% сирка (уни асосидаги эритмалар)
20 мл. Оқартириш воситаси (отбеливатель) 1 литр сувга |
Кўчадан нима олиб келсангиз остонада қолдирингБарча нарсаларни (калит, очки, телефон, хамён, пул ва бошқалар) 70%спиртда артингУзук ва зиракларни ечинг
Барча нарсаларни 60 градусли сувда ювинг Алохида сочиқ ишлатинг Тез-тез чойшаб ва кийимларни ювиб, алмаштиринг Шахсиё гигиена қоидаларига катъий риоя қилинг
Қатъий ичиш мумкин эмас: · Ибупрофен · Аспирин · Напроксин · Мотрин · Адвим · Диклофенак · Дикетопрофен · Бу дорилар касалликни кучайтириши мумкин
|
ПРОФИЛАКТИКА ОРГАНИЗМ УЧУН: | |
Тез-тез иссиқ суюқлик ичишКўчага чиқишдан олдин занжабил (имбир) чайнашУйга келганда томоқни чайиш – 100 мл сув+3 томчи 70% сирка
Кечқурун қуйидаги эритмани ичиш – 1 стакан сув+1 чой қошиқда аралашма ( занжабил(имбир)+лимон 100гр.+асал 100гр.) Иммунитетни ошириш учун: · 1 ч.қ. қора седена (майдаланган) эрталаб овқатдан 1 соат олдин ва кечқурун уйқудан олдин · Олма сиркаси 1 ст+асал 1 ст+саримсоқ 25 мл – барчаси иссиқ сувда иситилади (водяная баня), (қайнатилмайди!). Кунига 3 маротаба 2 ош қошиқдан овқатдан олдин илиқ сув билан 2 хафта давомида ичилади. · 1 та саримсоқ бўлакчаси тўғралиб нахорда сув билан таблеткадек ютилади. |
|
Агар касаллик аломатлари аниқланса, зудлик билан врачни (тез тиббий ёрдамни) уйга чақиртиринг! |
Ирода МУХАМЕДХОДЖАЕВА,
Тошкент шаҳар, Олмазор туман 102-сон тиббий-меҳнат эксперт комиссияси раиси, олий тоифали врач-эксперт невропатолог
Сўнгги фикрлар