УЛТОНДИН ЖУДО

Шеърият шайдоларига

photo_2023-03-14_23-22-58

Айлагил жондин жудо, қилғунча жанондин жудо.

Алишер Навоий

 

Ўзга юртда султон бўлгунча ўз юртингда ултон бўл.

Мақол

 

Дема умрингни умр, гар бўлса у шондин жудо,

Йўқ эса умрингда шон гар, бўйла тан жондин жудо.

 

Бир йигитга қирқ ҳунар оз, ваъда вафоси билан,

Қилма эл-юртимни марддан, мардни майдондин жудо.

 

Сўз эрур олам асоси, бурди одам лафз ила,

Устоз айтмиш: «Сўз одамни қилди ҳайвондин жудо».

 

Дўстлик аҳдига вафо қилмас эсанг ҳолинг ҳароб,

Қилмагил ҳаргиз дилингни аҳду паймондин жудо.

 

Ким ота амрин бажармас, дуч бўлур Ҳақ қаҳрига,

Шул сабаб Одам Ато ҳам бўлди ризвондин жудо.

 

Одамий обод бўлур гар тушса одоб тархига,

Йўқ бўлур ҳар ёнда сув ҳам – бўлса ултондин жудо.

 

Менга юрт тупроғи афзал, кўзга қилгум тўтиё,

Этмангиз Тўлқинни ҳаргиз бул гулистондин жудо!

 

Тўлқин ЭШБЕК

2024 йил 23 февраль

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *