• Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.
• Кўнглингни покламабсан-ку, тинмай таҳорат олганинг нимаси?!
• Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.
• Поктийнат кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлмоқ, подишоҳлар бошига тож бўлмоқдан афзалдир.
• Ҳожат эмас, ҳаммасини сўзла баён қилмоққа, бир боқмоқ минг сўздан яхшидир англаганга.
• Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.
• Ҳар ҳолни хайр, ҳар кечани қадр, ҳар келганни Ҳизр бил.
• Инсон табассуми билан тарбиясини, нимага кулгани билан савиясини намоён қилади.
• Эй, дўст! Мен Мажнун эмасман, аммо чақирсанг чўли биёбонга боришга ҳам тайёрман.
• Кўнгил боғ, кўзлар булутдир. Булут йиғласа боғлар яшнагай.
• Шамдек ёш тўк, кўнгил уйинг чароғон бўлсин.
• Биз севсак гар, ер бўламиз, биз севсак гар, сел бўламиз. Биз севсак гар, лол бўламиз, биз севсак гар, жон бўламиз.
• Модомики, ҳамманинг гуноҳини бекитолмайсан, ўз кўзингни юмиб қўя қол.
• Дили ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.
• Бизни билган билади, билмаган ўзи билади.
• Дўст деб аччиқ гапирганга эмас, аччиқни ширин гапирганга айтилади.
• Дунё тузоқдир, дони ҳою-хавасдир.
• Гўзал кунлар келишини кутма. Унга томон бормоғингни унутма.
• Китоб ўқишдан олдин ўзимизни ўқишни ўрганайлик.
• Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сен шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
• Ғайратинг қанотингдир.
• Адолат дарахтни суғормоқ, зулм эса тиканга сув тўкмоқдир.
. Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.
• Эй, дил! На битмас хазинасан, на давосиз дард.
• Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.
• Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?
• Ишқ азоби тортмаган юрак ё телбанинг, ё мурданинг юрагидир.
• Эй, ёр! Биз ишқ узумининг шингиллари эдик-ку! Бошқа шишаларга шароб бўлибмиз, бошқа хаёлларда ҳароб бўлибмиз.
«Турк фильмлари ҳафталиги» ўзбек киномухлисларига бебаҳо совға бўлади, албатта. Бунинг учун ушбу тадбир ташаббускори ва ташкилотчиларидан миннатдормиз
«Шундай хуш кайфиятда «Ён дафтарим»га ёзиб олган Жалолиддин Румийнинг ҳикматларидан Сизга ҳам илиндим, азиз мухлислар!»
Илинишга илинибсизу таржимонини ҳам ёзиб қўймабсиз-да, Дилбар хоним.
Фикрингизга қўшиламиз. Оддий адабиёт ва санъат мухлиси ғўрлик қилибди…
Ҳечдан кўра кеч бўлса-да ўзингиз таржимоннинг исм-фамилиясини шу ерга фикрнома тарзида бўлса-да ёзиб қўйсангиз, саҳифамиз «кемтиги»ни тўлдиришга ва мухлисларимиз маънавий оламини бойитишга хизмат қилган бўлар эдингиз. Олдиндан миннатдорчилик изҳор этамиз.
Сайтимизга шу қадар эътибор билан қараганингиз учун алоҳида ташаккур изҳор этамиз. Ижодингиздан 90-9120963 телефон телеграмига юборсангиз, сайтимизда ёритишга ҳаракат қиламиз. Эҳтиром билан Тўлқин Эшбек.
Эътибор учун ташаккур, устоз. Катта ҳурмат билан Маъруфжон Йўлдошев.
https://myuldashev.blogspot.com/