Меҳнат — одамларни бирлаштиради, уюштиради, дейди Дониш домла.
Уюшмаган ёшларни уюштиришнинг ёрқин йўллари — уларни манфаатли меҳнатга жалб этиш эанлигини изоҳлашга ожат йўқ. Кун.уз мухбирининг «Пахтани энди ким теради?» сарлавҳали мақоласида шундай таҳлилий фикрлар ўртага ташланган:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 22 сентябрь куни соат 17:00га қадар пахтага жалб қилинган талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларини ортга қайтариш бўйича топшириқ берди.
Эндиликда фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш учун аниқ белгиланган чора-дастурлар ва концепция асосида аҳоли ва «Фидойи ёшлар отрядлари» жалб этилади.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг баёни Бош вазир А.Арипов томонидан 2017 йилнинг 19 сентябрь куни тасдиқланган.
Унга кўра, бир гуруҳ уюшмаган ёшларнинг Ёшлар иттифоқи фаолларига қилган мурожаати асосида Ёшлар иттифоқининг ҳар бир туман (шаҳар) кесимида уюшмаган ёшларни мавсумий иш билан таъминлаш орқали уларнинг моддий аҳволини яхшилаш мақсадида «Фидойи ёшлар отрядлари» лойиҳасини ташкил этиш таклифи маъқулланган:
— Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликларига бир кун муддатда тегишли ҳудуд ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида ИИБ бошлиқларини ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи ҳудудий (маҳаллий) Кенгаши раислари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий Кенгашлари раисларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарларидан иборат пахта йиғим-теримига уюшмаган ёшларни жалб этиш ва терим ишларини ташкил этиш бўйича тегишли штабларни ташкил этиш;
— уч кун муддатда Ёшлар иттифоқи билан келишган ҳолда ҳар бир туман (шаҳар) кесимида уюшмаган ёшлар (18-30 ёш)дан иборат «Фидойи ёшлар отрядлари» фаолиятини ташкил этиш, отряд аъзолари сони ва таркибини шакллантириш, уларни 2017 йил пахта йиғим-терими мавсумига жалб этишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
— уч кун муддатда туман сектор раҳбарлари томонидан бириктирилган ҳудудларида «Фидойи ёшлар отрядлари» раҳбарларига муносиб тажрибали, ташаббускор ва фаол номзодларни тасдиқлаб, пахта тозалаш корхоналарига тақдим этиш;
— уюшмаган ёшлар отрядлари аъзоларини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарурий транспорт воситалари билан таъминлаш, уларнинг хавфсизлиги бўйича алоҳида чора-тадбирларни белгилаш;
— «Ўзпахтасаноатэкспорт» ҳолдинг компанияси (Камолов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Жўраев) билан биргаликда уюшмаган ёшлар отрядлари аъзолари учун ётоқ жойлари ва (палатка) шийпонларни тайёрлаш;
— Ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашлари билан биргаликда ташаббускор, фидойи ва фаол ёшлар ҳамда отряд раҳбарлари ва аъзоларига жорий этилган имтиёзларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш вазифаси топширилди.
Шунингдек, Марказий банк (Нурмуратов), АТБ «Агробанк» (Хўжаев), «Ўзпахтасаноатэкспорт» ҳолдинг компанияси (Камолов) ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (Қуронбоев) «Фидойи ёшлар отрядлари» фаолият кўрсатаётган ҳудудларда банк сайёр кассаларини ташкил этиш ҳамда пахта терим пулларини отряд раҳбари, фермер хўжалиги раҳбари, банк ходими ва Ёшлар иттифоқи маҳаллий Кенгаши раиси назорати остида тарқатишни ташкил этади.
KUN.UZ’га вазият билан таниш манбаларнинг тасдиқлашича, уюшмаган ёшлар деганда ҳеч қаерда ишламаётган, ўқимаётган ёшлар тушунилади. Айнан улардан отрядларга жалб этилади. «Фидойи ёшлар отрядлари»га барибир талабалар мажбурий жалб этилиши ҳақидаги миш-мишлар асоссиздир.
Пахта теримида фидойилик кўрсатган ёшлар арзон уй-жой билан таъминланади
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг Бош вазир А.Арипов томонидан 2017 йилнинг 19 сентябрь куни тасдиқланган баёнида қайд этилишича, «Фидойи ёшлар отрядлари» намунавий тарзда ташкил этиладиган Тошкент вилояти ҳокимлиги «Қишлоққурилишинвест» компанияси билан биргаликда Ёшлар иттифоқининг тавсиясига кўра «Фидойи ёшлар отрядлари»да фидойилик кўрсатган 20 нафар фаол ёшларни арзон уй-жой билан таъминлайди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари Кенгаши ва АТБ «Халқ банки» билан биргаликда Ёшлар иттифоқининг тавсиясига кўра «Фидойи ёшлар отрядлари»да фидойилик кўрсатган энг илғор 200 нафар теримчи ёшларга рағбатлантириш мақсадида чорва ҳайвонлари (қорамол, қўй, товуқ) ажратиш чоралари кўрилади.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқига молиявий имкониятлардан келиб чиқиб, Тошкент вилоятида «Фидойи ёшлар отрядлари» лойиҳасини намунавий тарзда ташкил этиш мақсадида қўшимча кўзда тутилмаган харажатларни ўрнатилган тартибда амалга ошириш тавсия этилган.
Сўнгги фикрлар