Фарзандлари соғлом юрт

Сайтимизга Хоразмдан хат келди

Юртимизда 2015-йил сарҳисоб қилиниб амалга оширилган туб ислоҳотлар самараси ўлароқ янги 2016-йил юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан “Соғлом она ва соғлом бола” йили деб эълон қилинди. Юртбошимиз 2015-йил 6-декабр куни қилган маърузаларида йилнинг номланиши ва унинг туб моҳияти мазмуни ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Унда айтилишича 2016-йилда ҳар битта ҳомиладор аёлга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик қилиш энг асосий ва зиммамизда турган энг олий маъсулиятлардан эканлиги таъкидланган. Негаки биз бўлғуси оналаримизни қадрлай олсак уларга ўз вақтида эҳтиёжларини қондира билсакгина эртага бизга юртимиз келажаги бўлган соғлом болаларни соғлом оналаргина дунёга келтиришади. Мана шуларнинг барини ҳисобга олган ғолда ҳамда юртимизда ёш қизлар орасида эрта турмушнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари асоратлари тўғрисида қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш масаласи кўзда тутилганлиги боис янги 2016-йилни “Соғлом она ва соғлом бола” йили деб эълон қилинди дейди муҳтарам юртбошимиз. Прзидентимизнинг нутқ сўзлаш жараёнида “Жон қизларим сизлар турмушга чиқишга шошилманг, сизлардан илтимос жон қизларим ҳеч бўлмаса 3 йиллик ўрта махсус таълимини олинглар. Аввало ҳаётда ўзингизни қайсидир бир соҳада маълум даражада бўлсада ўрнингизни ҳурматингизни топиб олинг. Мана мана шундан кейингина сизлар оила аталмиш муқаддас қўрғонга илк қадамни қўйишга тайёр бўласиз” дея оталарча айтган пурмаъно сўзлари менимча ҳар битта эркин фикрли ёш авлодни чуқур ўйлашга узоқ мушоҳада қилишга ундайди. Юртбошимизнинг мана шу сўзлари мени жуда таъсирлантирди. Наҳотки биз бизларни ўтмиш қаридан келажак йўлига олиб чиққан инсонни нафақат инсон у бизни болаларим деса бизнинг отамизни биздан илтимос қилишга, бизларни ўз келажагимиз пойдеворига мустаҳкам фундаментни қўйишга чорлаши тўғри бўлармикан. Наҳотки бизлар яратилаётган мана шундай шароитлардан оқилона фойдаланиш йўлларини билмасак. Наҳотки эртанги келажак қарашларимизни бировнинг фикрига асосан ривожлантирсак. Йўқ! Менимча булар ўзбек элида ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайдиям. Негаки бугун серкуёш ўлкамиз ҳур Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳам бугун бизнинг ютуғимиздир. Юртимизда ҳар йилнинг номланиши ҳам айнан ёшларимиз билан боғлиқ. Айнан шу боисдан ҳам йилдан-йилга ёшларнинг таълим-тарбия, спорт, санъат ва шу каби турли соҳаларда етарлича билим кўникмага эга бўлишларига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Аввала ҳар бир инсонда соғлик биринчи ўринда туради. Негаки соғлиқ бўлмаса ҳеч кимга ҳеч нарса татимайди. Шунинг учун ҳам энг аввало ёшларнинг тиббий билимларини ошириш масаласи бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Бугунги ҳар бир ўзбек фарзанди ўзининг соғлом турмуш тарзи тарафдори эканини ҳар қадамда юрак-юракдан хис этиб туриши лозим. Соғлом турмушни барпо этиш ва унинг туб моҳияти борасида “Тенгдош тенгдошга тамойили” асосида ёшлар орасида тарғибот қилиш эса биз ёшларнинг бурчи ҳисобланади. Чунки эртанинг эгалари Ватан равнақи биз ёшлармиз. Зеро фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур.

ХарзмКиз

Чаросхон Отахонова,

Хоразм вилояти

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *