Фахриддин Умаров номи абадийлаштирилиши керак!

Машҳур санъаткорлар қисмати анча мураккаброқ кечишини кузатиб юрибмиз.

Фахриддин photo_2023-09-20_10-13-59

Уларнинг бетакрор қўшиқларини севиб тингласак-да, ўзларини нечундир тиригида унча қадрламаймиз…

Ўзбек қўшиқчилик санъати тарихида ёрқин юлдузга айланган Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров ҳаётлигида не кўргуликларни бошидан кечирганини катта ёшдаги мухлислари яхши биладилар.

Бугун орамизда ўша улуғ санъаткор ҳам, унга ноҳақлик қилганлар ҳам йўқ…

Шукрки, улуғ ҳофизнинг ўлмас қўшиқларини миллионлаб мухлислари ҳамон мароқ билан тингламоқдалар.

Демак, хушовоз ҳофиз жисман йўқ бўлса-да бетакрор қўшиқлари билан мангу яшайди!

Шундай экан, эл суйган ҳофиз Фахриддин Умаров номини абадийлаштириб қўйиш кони савоб иш бўлур эди.

Бу борада иккита таклифим бор:

  1. Ҳофиз узоқ йиллар яшаган Қибрай туман марказидаги Маданият уйи шундай номланса:

“Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров номидаги Қибрай туман Маданият уйи”

  1. Қибрай туманидаги муҳташам Дўрмон Маданият саройи шундай номланса:

“Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров номидаги Дўрмон Маданият саройи”

Улуғ ҳофиз номи билан аталадиган маскан – муҳташам бино фойесида Фахриддин Умаров бьюсти савлат тўкиб турса, улкан фотосуратлари қўйилса ва бирорта хонасида музейи ташкил этилса, оламгулистон!

Бағрикенглик билан қилинадиган бу савобли иш наинки улуғ ҳофиз руҳини шод этади, шу билан бир қаторда бугунги ва келгуси авлодлар учун ҳам ўзига хос ибрат мактаби, маънавият масканига айланиб қоларди.

Тўлқин ЭШБЕК,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

Маънавият фидойиси 

(«Тошкент ҳақиқати» газетаси 2023 йил 16 декабрь 95-сонида ёритилган).

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *