Форумдан мақсад – сайловларда биринчи марта иштирок этаётган ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш

Бугун Ўзбекистон Миллий университетида Ўзбекистон Марказий сайлов

комиссияси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлигида “Ёш сайловчи-2019”​ форуми бўлиб ўтди.

Форумдан мақсад – сайловларда биринчи марта иштирок этаётган ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш

Мазкур форумдан мақсад шу йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этувчи талаба-ёшларимизнинг сиёсий, ҳуқуқий билими ва амалий кўникмаларини оширишдир.
Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов бўйича 150 та сайлов округида бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлсада, афсуски, ҳанузгача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганлигини таъкидлаб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эдилар.
photo5379844471711181936.jpg
Маълумки, Конституция ва сайлов кодексига мувофиқ, фуқароларимиз 18 ёшдан сайлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Бу ҳуқуқ Конституциямизнинг 117-моддасида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида мустаҳкамлаб қўйилган. Бу билан мамлакатимизнинг ҳар бир ёши ўз тақдирини юрт тақдири билан боғлар экан, ундаги сиёсий жараёнларда ҳам фаол иштирок этиши, давлат бошқарувида муносиб номзодни сайлаш орқали қатнашиши муҳим аҳамиятга эга.
Ёш сайловчиларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар янгича тамойиллар асосида “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар”​ шиори остида ўзига хос фаоллик фуқаролик позицияси асосида ташкил этилаётгани таъкидланди.
photo5379646082876812108.jpg
Сайловларда биринчи марта иштирок этаётган ёшларнинг доимий равишда ўзларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириб боришлари, уларнинг жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишлари, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳалардаги кенг қамровли ислоҳотларнинг самараси ва таъсирчанлигининг ошишига хизмат қилади.
Ўз юрти ва унда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеаларга бефарқ бўлмаган, ўз тақдирини юрт тақдири билан чамбарчас боғлаган ҳар бир масъулиятли ёш фуқаро сайловларда масъулият билан иштирок этади.
photo5379844471711181948.jpg
Тадбирда Ўзбекистон республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Авазжон Мараҳимов иштирок этишди.
 
Камолиддин Мирзаахмедов,
Ўзбекистон Миллий университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори

http://uza.uz/oz/society/forumdan-ma-sad-saylovlarda-birinchi-marta-ishtirok-etayetga-20-11-2019

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *