Францияда “Ўзбекистон кунлари”
Шу йил 25-26 ноябрь кунлари Франциянинг Тур шаҳрида “Тил ва маданият” фестивали
бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти аъзолари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчиларидан бир гуруҳи иштирок этдилар.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 134 дан ортиқ дўстлик жамияти фаолият кўрсатади. Бу жамиятларнинг асосий мақсади: миллатлараро тинчлик ва тотовликни таъминлаш ҳамда маданиятни ривожлантириш каби улуғвор мақсадларга қаратилган.
Дунёнинг 60 дан ортиқ давлатлари нодавлат-нотижорат ташкилотларидан вакиллар иштирок этган “Тил ва маданият” фестивалида “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти аъзоларининг маънавий-маърифий дастурини барча катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, “Ўзбек тили дарси”, ўзбек қадриятларини ўзида акс эттирган “Келин салом” ва “Ёр-ёр” саҳна кўринишлари ҳамда ўзбек халқ қўшиқлари, рақсларини фестивал иштирокчилари олқишлар билан кутиб олдилар.
Фестивал якуний босқичида Лингвофест ассоциацияси Президенти Ставросс Ходжиа “Ўзбекистон-Франция”дўстлик жамияти аъзоларига алоҳида миннадорчилик изҳор этди ва кейинги йилда ўтказиладиган фестивалга таклиф этди.
Франциядаги Ўзбекистон Республикаси элчихонасида “Ўзбекистон-Франция дўстлик алоқаларини ривожлантиришда халқ дипломатиясининг ўрни” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда жамият аъзолари, элчихона вакллари, француз экспертлари ва Францияда таҳсил оладиган ўзбек ёшлари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида “Ўзбекистон-Франция”дўстлик жамияти ижрочи директори Раҳима Ширинованинг бугунги кундаги фаолияти ва истиқбол режалари тўғрисида қилган маърузаси хорижликларда катта қизиқиш уйғотди.
Мулоқот давомида Европа парламенти аъзоси Патриция Лалонд, Франция сенати аъзоси, Лекануе институти Президенти Иф Поззо ди Борго, ИТС ассоциацияси тадқиқотчиси, Европа геополитикаси академияси бош секрерати Жан Анпуан Депура, Маданий алоқалар бўйича тадқиқотчи Ҳабибий Фатхийлар икки давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий-маърифий алоқаларини янада ривожлантириш ҳақида сўз юритдилар.
Францияда бўлиб ўтган “Лингвофест 2017” (“Тил ва маданият”) фестивали миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш йўлидаги хайрли қадамлардан биридир. Бундай қадамлар бардавом бўлишига тилакдошмиз.
Ирода ЖЎРАЕВА,
ЎзМУ Хорижий филология факультети декани
Сўнгги фикрлар