Франция университетлари билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда
Юртимизда жаҳон тилларидан бири ҳисобланмиш француз тилини ўрганишга
бўлган қизиқиш ва эътибор тобора ортиб бормоқда. Бу борада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факультети Француз филологияси кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Раҳима Ширинованинг саъй-ҳаракатлари таҳсинга сазовордир. ЎзМУ ҳузурида фаолият кўрсатаётган “Ўзбекистон-Франция дўстлик жамияти” ижрочи директори вазифасини ҳам бажараётган бу жонкуяр устозимизни ҳақли равишда – “Йил ўқитувчиси” дегимиз келади.
2018-2019 ўқув йилида ЎзМУда Франция олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ишлари ҳар йилгиданда юқори натижа кўрсатди. Француз филологияси кафедраси мудири Раҳима Ширинова ташаббуси билан мазкур кафедра ва Француа Раблье номидаги Тур университетиўртасида 2019 йил 30 март куни 5 йилга мўлжалланган МЕМОРАНДИУМ имзоланди. Мазкур меморандиумга асосан университетда таҳсил оладиган француз ва инглиз тили ўрганадиган талабалар семестр давомида Тур университетига ўқишга сафарбар этиладилар. Бундан ташқари француз тили ўқитувчиларининг алмашинув дастурлари ҳам амалга оширилади. Шу биилан бирга Тур университети ўқитувчилари ўқув режага киритилган фанларни ўқитиш ва талабаларни баҳолаш тизимига жалб қилинадилар.
Сўнги йилларда барча олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама шартномалар имзолаш ҳамда талаба ва ўқитувчилар алмашинув дастурларини йўлга қўйиш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, кафедра мудирлари ва деканларнинг шахсий ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида улар олдига аниқ вазифалар белгилаб қўйилган. Яъни ҳар бир раҳбар ўз ташаббуси билан кафедра, факультет филиалларини очиш, талаба ва ўқитувчилар алмашинувига асосланган меморандумлар имзолаш, хориж тажрибасини ўрганишга йўналтирилган стратегик дастурлар ишлаб чиқиши ҳамда уларни амалга ошириш учун бор имкониятини сафарбар этиши лозим.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 2020 йил март, апрель ҳамда май ойларида Тур университетининг1 нафар иккинчи босқич магистри ўзининг илмий стажировкасини кафедра қошида ўташи учун махсус келишув олиб борилди. ЎзМУ магистрлари ҳам ўзларининг илмий стажировкаларини Тур университетига олиб бориш имкониятига эга бўладилар.
Университет таклифига биноан жорий йилининг март ойида бир гуруҳ Сорбон Нувел Париж 3 университети вакиллари университетга ташриф буюришди. Турли хил семинар тренинг ва маҳорат дарслари олиб борилди. Бугунги кунда мазкур университет билан ҳамкорлик шартномаси имзолаш учун шартнома матни икки университет масъуллари томонидан модификация қилинди ва сентябрь ойида имзоланишига келишиб олинди.
Бу йилги энг катта ютуқлардан яна бири кафедрада бир ўқув йилида 3 нафар француз мутахассиси ўқув жараёнига жалб этилди. 2018 йил сентябр ойидан июнь ойига қадар Сорбон университети профессори Франц Воерли жаноблари магистр талабалари ўқув машғулотлари олиб борди. Руан университети ўқитувчиси Лидвин Тортю де Сазилли ва Лумиер Лион 2 университетидан Рафаел Лувье ҳам 6 ой мобайнида бакалавр йўналиши талабалариги дарс беришди. Бу албатта битта кафедрада 3 нафар Франция олий таълим муасасасининг профессор-ўқитувчиларининг жалб қилиниши жуда катта ютуқдир.
Кафедра жамоаси чет эллик ўқитувчиларни фақатгина ўқув жараёнига жалб қилибгина қолмай улар билан ҳамкорликда дарслик, ўқув қўлланма ва луғатлар яратиш ишларини ҳам жуда яхши йўлга қўйганлар. Охирги уч йилда француз мутахассислари билан ҳамкорликда 3 та дарслик, 2 та қўлланма ва 2 та луғат яратилди.
Юқорида имзоланган мемородумга асосан университет ўқитувчилари, магистрлари ва докторантлари ўзларининг стажировкаларини Тур ва Сорбон Нувел Париж 3 университетида ўташ имкконига эгалар.
Бундан кўзланган мақсад ривожланган давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ёшларни ўқиб келишлари, малака оширишлари ҳамда стажировкаларни ўташлари каби бир қатори имкониятлар яратилади.
Ўзбекистон Миллий университетида Франция давлатининг нуфузли олий таълим муасасалари билан таълимий ва маданий ҳамкорликлар олиб бориш ишлари кундан кунга юқори босқичга кўтарилмоқда.
Улуғбек УСМОНОВ,
ЎзМУ тадқиқотчиси
Сўнгги фикрлар