Халқаро он-лайн конференция

Халқаро миқёсда конференция ўтказишнинг энг қулай усули — он-лайн

эканини ортиқча изоҳлашга ҳожат бўлмаса керак. 2020 йил 15 апрел куни “Россия ва хорижий мамлакатлар масс- медиаси: глабаллашув ва миллийлик” мавзусига бағишланган халқаро он-лайн илмий-амалий конференциясини жуда кўплаб мухлислар кузатишга муваффақ бўлдилар.

Конференция Москва, Ўзбекистон ва Қозоғистон журналистика олий ўқув юртлари мутахассислари иштирокида бугунги мураккаб шароитда жаҳон масс-медиасининг умумий вазифалари, короновирус пандемиясига қарши курашишда ОАВнинг ўрни ва аҳамияти муҳокама этилди тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Халқаро конференция мавзусига доир илмий мақолалар тўплами ҳам чоп этилган. Тўплам Россия халқлар дўстлиги университети журналистика назарияси ва амалиёти кафедраси жамоаси томонидан нашрга тайёрланган. Тўпламдан Мирзо Улуғбек номидаги  Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти Аҳмаджон Мелибоевнинг “Чингиз Айтматовнинг маънавий мероси” мавзуидаги илмий мақоласи ҳам ўрин олган.

8

— Пандемия карантини тугаши билан мазкур тўплам муаллифларга етказилиши ҳақидаги хушхабардан янада илҳомландик,- дейди мамнуният билан Устоз.- Насиб этса, бундай халқаро илмий анжуманларни ЎзМУ Журналистика факультети ташаббуси билан тез-тез ташкил этиб туришни ҳам режалаштирдик.

Конференцияда уч мамлакатнинг турли олий таълим муассасаларидан 70 га яқин соҳа мутахассислари он-лайн видео орқали маърузалари катта қизиқиш билан тингланиб, ёш тадқиқотчилар ўзларини қизиқтирган саволларига чат орқали жавоблар олдилар.

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети кафедра мудири

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *