«Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти 8 март — Халқаро

хотин-қизлар куни олдидан «Энг яхши мақолалар» танловини эълон қилади.

Танловда 18 ёшдан ошган барча Ўзбекистон фуқаролари муаллифлик мақолалари билан иштирок этиши мумкин. Материалларда қайси соҳада бўлмасин, оила ва жамият олдидаги юксак масъулияти ва бурчини чуқур англайдиган, ўзининг хайрли ишлари билан Ватан равнақига ҳисса қўшишга интиладиган, мамлакатимизда ёш авлодни жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал ривожланган йигит-қизларни тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, бир сўз билан айтганда, ҳар томонлама билимли ва фидойи хотин-қизлар фаолияти қизиқарли, таъсирчан, самимий ва содда тилда акс эттирилиши лозим. Мақола ҳажми 3 варақдан ошмаслиги лозим (14 шрифтда, сифатли суратлари билан).

Ижодий ишлар 2021 йилнинг 1 мартга қадар қабул қилинади.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар тажрибали журналистлардан иборат мустақил экспертлар томонидан кўриб чиқилиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Бешта энг яхши деб топилган мақолалар муаллифларининг ижодий ишлари «Халқ сўзи» газетаси ва www.xs.uz сайтида чоп этилади.

Ғолиблар таҳририятнинг қимматбаҳо совғаси билан тақдирланади.

Танловда иштирок этишни хоҳловчилар паспорт маълумотлари ҳамда ижодий ишларни +998 90 323 24 84 телефон рақамига Телеграм орқали юборишлари мумкин.

Электрон манзил: info@xs.uz

Эслатма: Танлов шартларига мос келмаган ижодий ишлар қабул қилинмайди.

https://xs.uz/uzkr/post/khalq-sozi-tanlovida-ishtirok-eting-va-tahririyatning-qimmatbaho-sovgasini-qolga-kiriting

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *