ХОТИРАЛАР…

Ажойиб хотиралар

photo_2023-05-30_11-01-50

Юз қораси кетиш мумкин, дил қораси кетмайди,
Тиғ яраси битиш мумкин, тил яраси битмайди.

Ҳар ёшнинг ўз қадри бордир, имкони ўзига хос,
Ширинликда ҳеч бир давр болаликка етмайди.

Ўтган ишга саловат де, Худо пошшо қолганга,
Оқил одам ҳар нарсага ўтган гапни титмайди.

Тўқнинг иши йўқ оч билан, осмон йироқ, ер қаттиқ,
Рўзғорини тебратай деб муҳтож одам нетмайди?!

Ҳар кун еганнинг кўзи оч, ойда еган бўлар тўқ,
Бой одамлар камбағални ошда шерик этмайди.

Умрим бўйи йиғмадим мол, яхши кунлардан бўлак,
Шеър қилгин деб хотиралар Тўлқинни тинчитмайди…

 

Тўлқин ЭШБЕК
2024 йил

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *