Шавкат домланинг жасорати

Инсоннинг кимлиги йиллар давомида намоён бўлиб бораверади.

Шавкат Ибрагимов 1982 йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) Журналистика факультетига ўқишга кирганида биз 3-курсда ўқир эдик. Қуйи курсда бўлса-да биздан тўрт ёш катта бўлган Шавкат ака билан тез қадрдон бўлиб кетгандик. У талаба бўлган кезларидаёқ жуда фаоллиги, одамохунлиги, шижоати билан ҳамманинг эътиборига тушганди.

Йиллар мобайнида Шавкат ака катта шавкатли йўлни босиб ўтди. Икки маротаба Олий Мажлис депутатлигига, уч бора маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзоди қўйилиб, тўғри гап туққанингга ҳам ёқмайди деганларидек ўта тўғрисўзлиги, ўрни келганда отасини ҳам аямаслиги, бироз чапанилиги, ҳақиқат учун курашдан толмаслиги ва яна бирқанча шижоатли феъл-атвори туфайли бўлса керак… бирор марта сайланмади…

Қаттиқ домламиз бир пайтлар Журналистика факультети сиртқи бўлимида таҳсил олган ўз рафиқасига баҳо қўймай роса обориб келганини ҳануз кулиб эслаймиз. Ўшанда мен ҳаддим сиғиб, ўртага тушсам, «Уйда хотиним бўлиши мумкин, аммо бу даргоҳда у — талаба! Ҳамма қатори ўқиб, вазифаларни бажармагунча баҳо ололмайди, вассалом» деб туриб олса, денг.

У телевидение йўналишида номзодлик диссертацияси ёқлаган ягона фан номзоди, доцент. Умри бўйи ЎзМУ Журналистика факультетида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент, Телерадио кафедраси мудири лавозимларида фаолият кўрсатди. Айни пайтда Журналистика кафедраси доценти бўлган Шавкат Ибрагимовни факультетимиз виждони, деб атагим келади. Талабаларимизга виждонан тўғри баҳо қўядиган ягона талабчан домла! (Мен ҳам бу борада кўнгилчанликка барҳам бериб Шавкат акадан ибрат олишим кераклигини тушуниб етганман. Афсуски, етимман, ишлайман, баломан, баттарман, деганларга раҳмим келиб, айтган баҳосини қўйиб, кейин дарсга келмай қўядиганлар учун фиғоним фалакка етиб юришимни ўзим ҳам оқлай олмайман…)

Шавкат домланинг қуйидаги битикларини ўқиб, ёшларга ибрат намунаси сифатида ҳавола этдик.

Ҳа, Шавкат домланинг талабалик йиллари қилган ўша ишини чиндан ҳам жасорат, деб атасак арзийди. У ҳаёти мобайнида бунақа жасоратли ва савобли ишлардан қанчасини амалга оширди экан…

Бугун пайғамбар ёшига етганида ҳам хайрли, эзгу ишлардан бир дам тўхтамаган Шавкат Ибрагимов айни пайтда туғилиб ўсган юрти — Тожикистонда ЎзМУ Журналистика факультетининг филиалини очиш ниятида! Умид қиламизки, фидойи домламизнинг бу ташаббусини икки қардош республика мутасаддилари албатта қўллаб-қувватлайдилар.

Болалардек беғубор, дилкаш, самимий, ҳалол, пок, ориятли, жўмард ва гоҳида ўта инжиқ ҳамда чўрткесар ҳамкасб дўстим Шавкат Ибрагимовнинг эзгу ишларига омадлар тилаб қоламан.

 

Дониш домла

 

1

Талабалик йилларим курсдошим Маъмур билан Олмозордаги Халқ банкига «Тинчлик фонди»га 100 сўм пул  ўткзаман деб борсам, бизда бу фонднинг ҳисоб рақами йўқ дейишди. Биз илтимос қилдик шу  ҳисоб рақамни топишга  ва қўлимизда ушлаб турган 100 сўм ( ҳозир унинг қиймати беш миллион бўлса керак) қабул қилиб олишини  сўрадик. Банк ходими шаҳар марказий банкига ушбу фонд рақамини билиш учун телефон орқали мурожаат қилди. Шу орада у бир қанча жойларга телефон қилиб фонд ҳиоб рақамини ўради. Минг афсуслар бўлсинки Тошкент шаҳри банкларида «Тингчлик фонди»нинг ҳисоб рақами йўқ экан. Мен жанжал кўтардим бу  пулни қабул қилишини сўраб. -Сизлар сиёсий калтафаҳмсизлар. Қандай қилиб бу фонднинг ҳисоб рақами бўлмаслиги керак.  Ахир хар  куни мамалакат ОАВда «Тинчлик фонди» деб гапиради, сизлар бўлса бу фонднинг ҳисоб рақами йўқ, деб менга гапирсизлар. Жанжалга банк раҳбари келиб аралашди ва менинг важоҳатимни кўриб, у мени тинчлантирди. У ҳам олдимда унга-бунга телефон қилиб бундай ҳисоб рақам йўқлиги ва ўзи ҳам ОАВда  бу фонд ҳақида кўп эшитганини айтди. Ука нима қиласан шу пулни топшириб, ўзинг студент экансан, Шу пулни ўзинга ишлатмайсанми, деб кўндирмоқчи бўлди.  Бу гапга курсдошим Маъмур аралашди: тўғри айтаяти, нима қиласиз шу ишни қилиб, сиз ўзингизни кўрсатмоқчи бўлиб шу ишни қиляпсиз,  шу пулингиз билан  дунёда тинчлик бўлиб қоладими, деб мен қайтармоқчи бўлди. Шу гапни гапирган дўстимдан қаттиқ хафа бўлиб унга тушунтира кетдим: Ахир ўзингиз Афғонистонда жанг қилиб келгансиз, у ердагиларнинг ҳолини мендан яхши билсаиз. Қаранг Африка  ва Лотин Америкасидаги қанча мамлакатларда  уруш бўляпти. Шу пулим кимгадир нафи тегиб қолар, деб баҳслашиб кетдим. Банк раҳбари шунда тушиндики мен ўз ниятимдан қайтмаслигимни ва шунда банк ходими бир аёлни чақириб пулни қабул қилишини ва менга тўлов чеки ёзиб беришини сўради. Шунда у  бизга шунча йил ишлаб биринчи марта Тинчлик фондига пул топшираётган одамни кўришим, деди. Бир ойлик стипендиямни топширишга топширдим, лекин мени бирсавол ўйлантиради.  Наҳотки, бутун дунёга гегемон бўлган империя «Тинчлик фонди»деб бизни лақиллатиб келган бўлса?! Ахир хар йили ўтказиладиган Бутуниттифоқ шанбаликдан тушган  миллионлаб маблағ «Тинчлиу фонди»га ўтказилишини ҳамма эшитар эдику. Мен банк ёзиб берган тўлов  чекин домла Воҳид Абдуллаевга  топширган эдим.  У бу чекни кўриб ҳайрон қолди.

5

Шавкат Ибрагимов,

ЎзМУ Журналистика факультети доценти

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *