Шавкат Мирзиёев БМТ янги Бош котибини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи

Шавкат Мирзиёев Антониу Гутерришни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби этиб сайлангани муносабати билан табриклади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари ўз мактубида Ўзбекистон БМТни бутун жаҳон тинчлиги ва барқарорлигини сақлаш, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг кўплаб мураккаб муаммоларини ҳал этиш, изчил ривожланишни таъминлаш ва экологияни ҳимоя қилишдаги универсал халқаро тузилма деб ҳисоблашини таъкидлади.Шавкат Мирзиёев БМТга аъзо давлатларда барқарор ва кенг кўламли ривожланиш бўйича ташкилотга юклатилган вазифаларни амалга оширишда Антониу Гутерришни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

https://telegraf.uz

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *